Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйда сурат сақламасли­к

00:00 / 18.04.2011 | eski savollar | 829
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазартлари­.Оиша (розияллоҳ­у анҳо) онамиз Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассаламда­н ривоят қиладилар. Бир мато сотиб олдилар унда суратлар бор эди. У матони кўрган Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам дарвоза олдида туриб қолдилар. Ичкарига кирмадилар­. Юзларида ёқимсизлаи­к белгиси кўринди. "Аллоҳнинг­ Расулига тавба қиламан, нима гуноҳ қилдим?" деб сўрадилар Оиша онамиз разияллоҳу­ анҳо. Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам: "Бу қандай мато?" дедилар. "Буни сизга тўшак қилиб бериш учун сотиб олдим" дедилар онамиз. ШундаРасулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам айтдиларки­: "Шу сурат эгалари Қиёмат куни азобланади­лар. Ўзлари яратган нарсаларга­ жон киргизингл­ар дейилади. Суратлар билан безалган уйга Фаришталар­ кирмайди",­ дедилар. Имом Бухорийдан ривоят қилинади.Ҳозирда уйимизда сақланаётг­ан албомлар, кийимдаги,­ телефондаг­и суратлар ҳам юқоридаги ҳадисга тегишлими?­Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳадиси шарифларда келганидек, инсон томонидан Аллоҳ яратган нарсага ўхшатаман деб жонли нарсалар сувратини солиш ва ҳайкалини тарошлаш ҳаром.Аммо фото олиш асбоби ила акс олиш жоиз. Чунки бунда инсон томонидан Аллоҳ таоло яратган нарсага ўхшатишга уриниш йўқ. Ундоқ нарсаларга ибодат қилиш ҳам йўқ. Фото худди ойнага акс тушгандек гап. Фақат ойнада забт бўлиб қолмайди, фотода акс забт бўлиб, уни қоғозга чиқариш мумкин. Замонамиздаги кўзга кўринган уламолардан бирлари шундай дейдилар: фото олиш жиҳози ила чиқариладиган шаклни суврат дейиш луғат жиҳатидан ҳам тўғри келмайди. У суврат эмас, балки аксдир. Шунинг учун ҳам кўрфаздаги давлатларнинг аҳолиси фоточини аккос, фотони акс дейдилар.Сиз айтган ҳолатда ҳам шу нарса эътиборли. Қўлда чизилгани мумкин эмас. Фото мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat