Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ҳадис ва Ҳаёт" ҳақида

00:00 / 29.05.2007 | eski savollar | 681
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Авваламбор сизга қилаётган хайрли ишларингизда Аллох куч-қувват ато этишини тилаб қоламан. Умрингиз узок ва илмингиз зиёда бўлсин. Саволларим иккита:1. Хазрат, мен ёшим 24 да бўлишига қарамай, афсуски ҳидоят йўлига кирганимга бир неча ойгина бўлди холос. Шу қисқа вақт давомида мен сизнинг сотувда мавжуд бўлган турли китобларингизни, жумладан "Васатия - ҳаёт йўли", "Ихтилофлар ҳақида", "Тасаввуф ҳакида тасаввур", "Иймон", "Дин насиҳатдир" каби китобларингизни, ҳамда "Тафсири хилол" нинг ҳозиргача сотувда мавжуд бўлган 5 та жузини харид қилдим ва имкон қадар улар билан танишиб бормокдаман. Лекин минг афсуслар бўлсинким, мен ҳидоят йулига киргунча "Ҳадис ва ҳаёт" нинг 19 та жузи нашрдан чиқибди. Энди эса уларни ҳеч қаердан топиб бўлмаяпди. Мен эса "Хадис ва хаёт" нинг барча жузларини тўлиқ тўплам шаклида олиб, уни ўқиб ўрганмоқчи эдим. Мен каби "Ҳадис ва ҳаёт" нинг нашрдан чиқиб улгурган жузларини ололмай қолганлар жуда кўп. Ҳазрат, "Ҳадис ва ҳаёт" нинг нашрдан чиқиб улгурган жузларини қайта нашр этишнинг иложи йўқми, барчамизга чексиз фойда бўлар эди, олдинги нашрларининг тиражи эҳтиёжмандлар сонига нисбатан жуда озмикан дейман, дарҳол сотилиб кетибди. Айникса, "Ҳадис ва ҳаёт" нинг 2- ва 4- жузлари ҳеч кимда йўқ. Ёки бизга бошқа маслаҳат берасизми, биз нима қилайлик ? 2. Ҳазратим, "Тафсири хилол"ни неча жуздан иборат қилиб нашрдан чиқаришни режалаштиргансиз?Қимматли вақтингизни аямай саволларимизга жавоб бераётганлигингиз учун чексиз ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин. Мен каби ҳидоятга эндигина йўл тутганларга йўл кўрсатганингиз учун Аллоҳим сизни илмингизни янада зиёда қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳидоят йўлига кирганингиз муборак бўлсин! Сизга ўхшаган ҳолатдаги ва сиз бераётган саволни йўллаётган азизларимиз анчагина. Маълумот учун айтамизки, китоб чиқариш осон эмас. Ҳар бир китобни чоп қилиш учун унинг ҳажми ва сонига қараб баъзи вақтларда йигирма-ўттиз миллион сўм керак бўлади. Шу сабабдан бир неча китобни бирдан ушлаб туриш қийин бўлади. Бунинг устига ҳали дастлабки чоп қилишимизни кутиб турган китобларимиз ҳам анчагина. Аммо бу бир чоп бўлган китоб қайта чоп бўлмайди дегани эмас. Бир неча китобларни, жумаладан, «Хадис ва Хаёт»нинг баъзи жузларини қайта чоп қилдик ва яна чоп қилиш ниятимиз ҳам бор. Дуо қилиб туринглар.Шу мақомда баъзи китоб савдоси билан шуғулланувчиларни ҳам камчил китобларнинг нархини ҳаддан ошириб юбормасликка чақиришимиз ўринли бўлса керак деб ўйлайман. 2. «Тафсири Ҳилол» етти жуздан иборат. Еттинчиси Қуръони Карим матни атрофида оятларнинг маънолари таржимасидан иборат бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat