Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аянчли ҳолатда шаръий йўл

18:18 / 12 март | Bobur | 1055
Ассалому алайкум! Хотин - муслима аёл, ибодатда, ҳижобда ва уйда қўл меҳнати билан рўзғор қилади. Эр - ибодатда эмас, маст қилувчи ичимликлар ичади ва рўзғор қилмайди. Ҳозирда муслима аёл бўйига етган қизи билан отасининг уйига кетиб қолган. Бўйига етган қиз агарда яна ўша уйга қайтиб борилса, ўз жонига қасд қилишини айтяпти. Бунга сабаб отанинг ўз қизининг номусига турли йўллар билан доимий тегажонлик қилиши сабаб бўляпти (Наъуузу биллаҳи мин заалик). Ота (агар шу номга лойиқ бўлса) ўз қилмишларидан умуман пушаймон эмас ва ўз аёлига талоғини бермаяпти. Қизнинг онаси ўз қизи учун ўта ҳавотирда, чунки эр уйига яна қайтиб борилса бундан баттарроқ бўлишидан қўрқяпти ва аҳли илмлардан бундай ҳолатда шаръий маслаҳат беришларини сўраяпти. Муслима аёлнинг эри билан яшагиси йўқ, чунки бу ҳолат жуда ҳам кўп такрорланган экан.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Яшамасликка ихтиёри бор. Агар қизига шаҳват билан қўл теккизган бўлса эр хотин абадий бирга яшашлари жоиз эмас. Албатта талоғини олиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat