Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтонни қандай енгай?

16:05 / 12.03.2019 | Zafar Sultanov | 2581
Ассалому алайкум! Жуда қийин ва оғир синовдаман. Аммо тоқатимдан ташқари эмаслигини биламан. Чунки Аллоҳимизнинг бизларга тоқатимиздан ортиқ синов бермаслигини биламан. Менинг иймоним ва шайтон ўртасида жуда катта олишув "жанг" кетаяпти. Ҳар соҳада, ҳар нарсада, ҳар сонияда..... Ақлим эса гоҳ адашиб, гоҳ шошиб қолаябди. Лаънати Шайтон менга бир гуноҳни ёки намозда, гапимда ҳаттоки нафас олишимда бир хатони қилдириб кетидан надомат чекдириб, хатойимдан қийнаб бошимни ерга урушгача обориб қўяди, ақлим ўзинга зарар етказма бу вас васа дейди, шайтон қўрқоқликда айблайди. Хуллас қийналиб Аллоҳга дуо қиламан. Ақлимнинг, иймонимнинг ғолиб келишини ҳис этаман, аммо узоқ вақтга эмас. Бу ашаддий душманим билан "жанг" да менга қурол бўладиган илмни қаердан олай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз шайтонга асло жавоб берманг, ҳар қандай хаёл келса ҳам эътибор қаратманг. Фалақ ва Ан-Наас сурасини кўп ўқинг. Имкон борича кўп ўқинг. Бир кунда 1000тага етказсангиз янада яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat