Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон қасамнинг каффорати қандай бўлади?

12:18 / 12 март | Сарвар Анвар ўғли | 427
Ассалому алайкум! Ёшим 32 да. Исломий билимим ҳам ўзига яраша бор. Аммо ҳаётда турли ҳолатларга тушиб, иймоним заифлик қилиб, шайтонир рожиймга васваса бўлиб деярли 10 га яқин ёлғон қасам ичганман. Қуръонни ушлаб ёки Аллоҳнинг номини зикр этган ҳолда. Бунинг оғир гуноҳ эканлигини биламан ва қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Тавба қилганман. Аммо ёлғон қасамнинг каффорати ҳақида эшитган эдим. Шу каффоратни қилса, ундан ёлғон қасами гуноҳи соқит бўладими? Шу ҳақида маълумот берсангиз. Аллоҳ қилаётган ишларингизга барака берсин, Ўзи сизлардан рози бўлсин. Омин!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келади.
Қасам уч турлидир:
1. Кишининг ўтган нарсани қилгани ёки тарк этганига қасддан ёлғон қасам ичиши ғамусдир. У ила гуноҳкор бўлади.
«Fамус» сўзи луғатда «чўмилиш», «кўмилиш» деган маъноларни англатади. Чунки ундай ботил қасам ўз эгасининг жаҳаннам оловига чўмилишига, кўмилишига сабаб бўлади. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: الْكَبَائِرُ الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: «مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ كَاذِبَةٍ، ليَقْتَطِعَ بِهَا مَالَ رَجُلٍ مُسْلِمٍ، أَوْ مَالَ أَخِيهِ، لَقِيَ اللهَ وَهُوَ عَلَيْهِ غَضْبَانُ»، فَأَنْزَلَ اللهُ تَصْدِيقَهُ:  إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلاً إِلَى آخِرِ الْآيَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мусулмон одамнинг 
(ёки «ўз биродарининг», дедилар) молини узиб олиш учун ёлғон қасам ичса, Аллоҳга йўлиққанида У Зот ундан ғазабланган ҳолда бўлур. Бас, Аллоҳ ўшанинг тасдиғини: «Алоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар – албатта, ана ўшаларга охиратда яхши насиба йўқдир», деб нозил қилди», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган. 

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ مَصْبُورَةٍ كَاذِبًا، فَلْيَتَبَوَّأْ بِوَجْهِهِ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ  

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ёлғондан лозим қилувчи қасам ичса, ўзининг дўзахдаги ўриндиғига тайёрланаверсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
2. Ўшанда ўзи ҳақ эканини гумон қилса-ю, иш аксинча бўлса, қасам беҳудадир. Бунда афв этилиши умид қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat