Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кирк,йигирма ва хоказо

00:00 / 21.04.2011 | eski savollar | 4931
Маййитнинг уйида турт-беш кун утгандан кейин албатта куй суйиб "худои" ёки "марака" деган маросим булади,эхсон килишади.Кейин йигирма кунга якинлашганда "йигирма"деб яна одамларни чакириб эхсон килишади.Кирк кунга якинлашганда (37,38 кунларнинг бирида) "кирк" деб яна уша маросим,одамчакирди булади,бир йил утганда "йил" деб эхсон берилади.Буларни килмаса булмайди дейишади,одамлар нима дейди деганлар хам куп.Ахир бу РИЁку!Одамларнинг гапидан хижолат булмаслик. Куй суйиб одамларга таом едирса,савоби улган кишисига етиши хакида нима дейилган? Шуларни албатта килиш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ОТА-ОНАНИ ЙЎҚЛАБ ТАОМ УЛАШИБ ЭҲСОН ҚИЛИШШунинг учун ҳам, ушбу мақомда бу масалани қисқача ёритиб ўтишни маъқул топдик.Аввало дафндан кейинги уч кун ичида мусийбатга учраганлар бошқаларга таом қилиб беришлари макруҳдир. Мусийбатзадаларга уларнинг яқинлари ва қўшнилари таом тақдим қилишлари мустаҳабдир. Меросхўрларнинг ичида балоғатга етмаган болалар бўлса, бошқаларга таом қилиб бериш ҳаромдир. Мазкур уч кундан кейин маййит аҳли таом қилиб улашса дурустлиги юзага чиқади. Аммо шариатда “уч”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” ва бошқа номлар билан аталадиган маросимлар йўқ. Катта китобларда ҳам, кичикларида ҳам, арабчасида ҳам, ажамчасида ҳам бу номларнинг бирортасини топиб бўлмайди.Китобларда мотам муносабати ила қилинадиган таомни вазийма дейилади деган гап бор, холос.Ўша вазийманинг куни, ҳажми, унга пишириладиган таомнинг тури ва бошқа нарсалари белгиланган эмас. Бундай эҳсонни ўзидан, оиласидан, қаромоғидагилардан орттирганда, балоғатга етмаган болаларнинг ҳаққини аралаштирмасдан кўнгли истаган пайтда қилиш мумкин. Бунда турли бидъат-хурофотларни аралаштирмаслик шарт. Фақиҳлар бу борадаги ҳужжат ва далилларни таълил қилиб, жумладан қуйидаги хулосага келганлар: Маййитга савоби етадиган нарсалар:Барча уламолар маййитнинг дуо, истиғфор, садақа ва ҳаж каби баданий-молиявий ибодатлардан манфаат олишига иттифоқ қилганлар.Уламолар намоз ва Қуръон қироати каби баданий ибодатлардан маййит фойда олиши ҳақида бир оз ихтилоф қилганлар.Ҳанафийларнинг мухтор(ихтиёр) қилган қавллари бўйича, қорилар қабрнинг олдида ўтириб қироат қилсалар, бўлади. Бошқа ерлардаги қироатнинг савоби етиши ҳақида шубҳа йўқ. Чунки, Қуръон қироати бўлган ерга раҳмат ва барака нозил бўлади. Қуръон қироатидан ке-йинги дуонинг қабул бўлиши осон.Ҳанбалийлар, қабр олдида қироат қилса бўлади, деганлар ва унга «Йаасийн»ни ўлганларга ўқиш ҳақидаги ҳадисларни далил қилганлар.Моликийлар, маййитга унинг ўлимидан кейин ва қабр олдида қироат қилиш макруҳ, чунки аввалгилар бундоқ қилмаган, деганлар. Аммо уларнинг кейинги уламолари Қуръон қироати ва зикр қилиб савобини маййитга бағишлаш мумкин ва бағишловчига ҳам ажр бўлади, деганлар.Аввалги Шофеъийлар, маййитга ўзининг амалидан бошқа амал манфаат бермайди, деганлар.Аммо кейинги уламолари таҳқиқ қилиб, «Фотиҳа» ва бошқа сураларнинг қироати савоби ўлганларга етади, деганлар. Одамлар шунга амал қилганлар.Шундоқ қилиб, тўрт мазҳабнинг барчаси Қуръон қироатининг савоби ўтганларга етишига иттифоқ қилганлар.Ўтганларни, хусусан, ота-оналарни йўқлаш, руҳларини шод қилиш ва ортларидан савоб юбориш ҳақида сўз юритилар экан қуйидаги ҳадиси шарифни ёдга олиш зарур бўлади.Анас ибн Моликдан эштиган кишидан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Албатта, амалларингиз ўлган яқинларингиз ва қариндошларингизга кўрсатилур. Агар яхши бўлса, улар башорат олурлар. Агар бошқача бўлса, Аллоҳим, бизни ҳидоят қилганинг каби уларни ҳам ҳидоят қилмай туриб ўлдириб қўймагин дейишади”.Аҳмад ривоят қилган. Демак, вафот этган ота-онамиз ва яқинларимизнинг ёдлашимиз йилда бир ёки икки марта ёзиладиган дастурхон пайтидагина эмас, ҳар лаҳзада бўлиши керак.Аллоҳ таоло барча фарзандларга ота-оналарига тириклик чоғида барча яхшиликларни қилиб, розиликларини топиб, дуоларини олишни насиб этсин. Ўтганларидан кейинги ҳақларини ҳам шараф билан адо этишни муяссар қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat