Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

саволлар.ислом.уз бўлимидан фойдаланиш тартиб-қоидалари (янгиланди)

00:00 / 21.04.2011 | eski savollar | 2235
саволлар.ислом.уз бўлимидан фойдаланиш тартиб-қоидалариМуҳтарам меҳмонлар!Саволлар бўлимига хуш келибсиз. Аввало савол бериш одобларига, шунингдек, саволлар бўлимининг тартиб-қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.1. Саволингизга жавобни аввало қўл остингиздаги мўътамад, мўътабар дийний адабиётлардан қидириб кўринг. Топа олмасангиз, [урл=ҳттп://ислом.уз]ислом.уз[/урл] порталининг қидирув хизматидан ёки [урл=ҳттп://саволлар.ислом.уз]саволлар.ислом.уз[/урл] бўлимида аввал берилган савол-жавоблардан излаб кўринг. Такрорий берилган саволлар бўлимда эълон қилинмайди.2. Саволингизнинг қайси мавзуга тегишли эканлигини аниқлаб, тегишли бўлимни танланг. Сўнг у ердаги «Савол бериш» тугмачасини босинг.Бўлими нотўғри танланган саволлар эълон қилинмайди. Бўлимга мос келмайдиган савол такроран берилаверса, савол эгаси саҳифага вақтинча ёки бутунлай киритмай қўйилади.3. Савол матнини ёзишда гапни аввал зеҳнингизда тузиб олинг, имловий хатолардан имкон қадар четланган ҳолда, ўзингизни олимнинг ёнларида юзма-юз ўтириб, бевосита ўзларига савол бераётгандай ҳис қилинг.Ҳеч ким ким кўрмайди, билмайди, деб беҳаё саволларни ёзманг. Ўнг тарафингизда савобларингизни, чап тарафингизда гуноҳларингизни ёзиб турувчи фаришта борлигини унутманг.4. Саволингиз дунё ва охиратга фойда келтирадиган, имкон қадар қисқа ва тушунарли бўлсин. Шунда ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам, хусусан шайх ҳазратларининг қимматли вақтларини ҳам тежаган бўласиз.5. Ҳар сафар фақат битта савол беринг. Саволларингиз бир нечта бўлса, янги мавзу очиб, алоҳида савол беринг.Биттадан ортиқ берилган саволлар эълон қилинмайди, уларга жавоб берилмайди. Огоҳлантиришларга қарамай, бир нечта савол юборган меҳмон саҳифага киритмай қўйилади.6. Саволлар бўлимида фақат шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига савол берилади. Бошқаларга савол берилмайди, фикр-мулоҳазалар, муносабатлар билдирилмайди.7. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари саволларга жавоб бериш-бермаслик масаласини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқига эгадирлар.8. Энг муҳими, нафақат ёзаётган ҳар бир сўзингизга, балки олаётган ҳар бир нафасингизга ҳам охиратда Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб беришингизни унутманг.Ушбу қоидаларга, шунингдек қуйидаги фатво бериш одобларига риоя қилинмаган ҳолда йўлланган саволлар ўчириб ташланади. Шунингдек, ушбу аъзолар саҳифадан маълум муддатга ёки бутунлай тақиқланиб қўйилиши мумкин.ФАТВО СЎРАШ ОДОБЛАРИФатво берувчи олим ундан савол сўраган кишига нисбатан муршид ва устоз мақомида бўлади. Шунинг учун фатво сўраган одам олим билан бўладиган муомалада одобли бўлмоғи, у кишини илми учун улуғламоғи ва эҳтиром қилмоғи лозим.Ғам-ғуссада бўлган, аччиқланиб ёки қалби машғул бўлиб турган олимдан фатво сўраш одобдан эмас.Олимдан савол сўраганда жавобнинг далили сўралмайди. Сўраш жуда лозим бўлса, бошқа мажлисда ёки фатвони қабул қилиб олгандан сўнг бир оз ўтиб сўраш жоиз.Фатво сўровчи учун қуйидагилар макруҳдир:1. Кўп савол сўраш.2. Динда фойдаси йўқ нарсаларни сўраш.3. Воқеъликда йўқ нарсани сўраш.4. Қийин масалаларни сўраш.5. Таъаббудий масалаларнинг ҳикматини сўраш (Бомдод намози нима учун икки ракъат, нега намозда икки марта сажда қилинади, кабилар).6. Саволда ҳаддан ташқари чуқур кетиш.7. Бошқалардан устун келиш учун қайсарлик ила сўраш.8. Бир олимга савол бериб, жавоб олгач, бошқа олимдан яна ўша саволни сўраш.9. Енгил фатво берадиган одамни излаб топиб, сўраш.Агар илмда ва адолатда бир хил олимлар кўп бўлсалар, сўровчи ўзи истаган олимга мурожаат қилиши мумкин. Аммо баъзи уламолар «Бундай ҳолатда уларнинг энг афзалидан сўраган маъқул», деганлар.Ҳар бир оқил мусулмон инсон юқоридаги тўққиз банддан иборат фатво бериш одобларидан ўзига тегишли дарс ва хулосаларини чиқариб олиши лозим ва лобуддир.САВОЛЛАРИНГИЗ ҚЎЙИДАГИ КЎРИНИШДА БЎЛИШИНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!(САВОЛНИНГ МАТНИ)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Рўйхатдан ўтиш тартибини ўзгартирдим... аниқроғи бир савол қўшдим... анкетани тўлдирган одам саволга жавоб бериш керак бўлади...Авваллари рўйхатдан ўтиб бўлгач, админ тасдиқлаши керак эди... ҳозир буни олиб ташладим... агар анкеталарни тўғри тўлдирса рўйхатдан тез ўтади... Инша Аллоҳ

Топ рейтинг www.uz Openstat