Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушнганим тўғрими?

13:56 / 14.03.2019 | 1246
Ассалому алайкум! Оёқ кийимни қатрахон қилганда уч марта ювамиз. Сўнг 100 фоиз қуритиб, яна уч марта ювамиз. 100 фоиз қуритиб яна уч марта ювамиз, 100 фоиз қуритиб кийиб намоз ўқисак бўладими? 2. Эр-хотин қўшилгандан сўнг эркак киши терлайди. Терлаб турган вақтида кийим кийса кийимга ҳам терлаши юқади. Ғуслдан кейин шу кийимни кийиш жоизми? 3. Кир ювганда тоғорага сув солиб 5-6 дона кир кийимларни солиб, совинлаб ювади. Сиқиб олиб яна тоғорадаги сувни тўкиб ташлаб, тоғорани чаймасдан тоза сув солиб 5-6 дона кийимларни (балки кир кийимларни 10 ёки15 донасини ҳам бир тоғорага солиб бир сув билан ювиши ҳам мумкин) қайта солиб, 2- бор бир сувда ювади 5-6 дона кир кийимни ва 3- бор ҳам бир сувда ювади. Шу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Юз фоиз қуритиш шарт эмас. Сув томчиламайдиган бўлгунча қуриса бўлди.
2). Жоиз.
3). Совунлаб кирни кетказгач тоғорадан олиб бир бор сув қуйиб сиқиш керак. Яна тоғорага солмай устидан сув қуйиб, яна бир сиқиб юборади. Сўнг яна. Ҳар бирини шундай қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat