Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эри аёлини онда сонда бўсаям кўча айлантиргани опчиқса бўладими

13:48 / 14.03.2019 | Abdumavlon qizi. | 3991
Ассалому алайкум! Эркак киши кўчани одами. Кўчада юради, ишлайди, пул топади ўртоқлари билан чойхонада, хуллас кўчага чиққандан кейин нима хоҳласа шуни қилиб уйга келадида ота-онасини хизматини қилиб, дуосини олаётган, уйига, болаларига чиройли қараб, ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб эплаб ўтирган хотинини кўчага чиқишига рухсат бермайди. “2, 3 йилда 1 мартта бўлсаям эрим, болаларим билан сайрга чиқсам қанийди” деган келинларни сон-саноғи йўқ. Бозорга, болаларни боҳчага, мактабга обориб опкелишга рухсат йўқ. “Кўчага чиқсанг сени ҳамма кўради. Сенга ҳамма қарайди” дейишади. Авайлаб, асраганларига шукур. Лекин одамларнинг эътиборини тортмайдиган рангдаги кийим, ҳижобда рўмолниям катта қилиб ўраб ҳам кўча чиқишга рухсат йўқ. Тақводор эрларга онда-сонда опчиқинг деса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот аёлларни ғазотга олиб кетар эдилар. Кечқурунлари сайрга олиб чиқар эдилар. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا خَرَجَ أَقْرَعَ بَيْنَ نِسَائِهِ، فَطَارَتِ الْقُرْعَةُ لِعَائِشَةَ وَحَفْصَةَ، وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ بِاللَّيْلِ سَارَ مَعَ عَائِشَةَ يَتَحَدَّثُ، فَقَالَتْ حَفْصَةُ: أَلَا تَرْكَبِينَ اللَّيْلَةَ بَعِيرِي وَأَرْكَبُ بَعِيرَكِ تَنْظُرِينَ وَأَنْظُرُ، فَقَالَتْ: بَلَى. فَرَكِبَتْ، فَجَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى جَمَلِ عَائِشَةَ وَعَلَيْهِ حَفْصَةُ فَسَلَّمَ عَلَيْهَا، ثُمَّ سَارَ حَتَّى نَزَلُوا وَافْتَقَدَتْهُ عَائِشَةُ، فَلَمَّا نَزَلُوا جَعَلَتْ رِجْلَيْهَا بَيْنَ الْإِذْخِرِ وَتَقُولُ: يَا رَبِّ سَلِّطْ عَلَيَّ عَقْرَبًا أَوْ حَيَّةً تَلْدَغُنِي، وَلَا أَسْتَطِيعُ أَنْ أَقُولَ لَهُ شَيْئًا  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафарга) чиқсалар, аёллари орасида қуръа ташлар эдилар. (Бир сафар) қуръа Оиша билан Ҳафсага тушди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси бўлса, Оиша билан бирга гаплашиб кетардилар. Ҳафса: «Бу кеча менинг туямни миниб олмайсанми? Мен сенинг туянгни миниб оламан. (Сен мен кўраётган нарсани) кўрасан, мен ҳам (сен кўраётган нарсани) кўраман», деди. У: «Майли», деди ва миниб олди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишанинг бўрасининг олдига келдилар. Унинг устида Ҳафса бор эди. Унга салом бердилар. Кейин тўхтагунча йўл юрдилар. Оиша у зотни қидириб қолди. Тўхташгач, икки оёғини изхир* орасига суқиб: «Эй Роббим, менга бир чаён ё илон юборки, мени чақсин. У зотга ҳеч нарса дея олмай қолайин», деди».

* Изхир – Ҳижоз ерларида ўсадиган машҳур хушбўй ўсимлик. ("Олтин силсила" китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat