Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ростми?

13:33 / 14 март | Doston | 398
Ассалому алайкум! Садақа балони даф қилади!!! Ҳикоя қилишларича, Сулаймон алайҳиссаломнинг олдига бир қуш келиб: "Бир одамнинг дарахтига мен ин қурганман. Ўша ерда бола ҳам очаман, лекин дарахт эгаси болаларимни қийнайди ва уларни ўлдиради", дея шикоят қилди. Шунда Сулаймон икки жинни чақириб, уларга айтди: "Агар янаги йил ҳам бу киши шу ишини такрор қиладиган бўлса, уни иккига бўлиб, бир бўлагини мағрибга ва бирини машриққа улоқтириб юборинглар!" Янаги йил келди, у киши ўз одатига кўра дарахтга чиқиб, қушнинг болаларини олди. Шу вақтда қуш Сулаймонга (алайҳиссалом) шикоят қилишга отланди. Лекин у киши сал олдин бир луқма садақа қилган эди. Шунда қушнинг шикоятини эшитган Сулаймон (алайҳиссалом) икки жинни чақириб: "Нима учун сизлар у золим кишининг таъзирини бериб қўймадингизлар?" деди. Шунда жинлар: "Биз унга дарахтга чиқиб кетаётганида ёпишмоқчи эдик, лекин у бир парча нон садақа қилиб, кейин чиқди, шунда Аллоҳ осмондан икки фариштани тушириб, улар билан бизларнинг биримизни машриққа, биримизни эса мағрибга улоқтирди ва бизнинг ишимизни Аллоҳ унинг садақаси баракаси билан даф қилиб юборди", дейишди «Дурратун носиҳийн» Шу матн телеграм каналларидан биридан келди. Шу ҳақида малумот берсангиз. Рост ёки ёлгон?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat