Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисни қандай тушуниш керак?

00:00 / 22.04.2011 | eski savollar | 2001
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Анас розияллоҳу­ анҳудан келган ҳадисда: Пайғамбар соллаллоҳу­ алайҳи вассалам: "­Сизлардан ҳеч ким бир киши то мен унга боласидан ҳам, ота-онасидан ҳам ва барча одамлардан­ ҳам севимлироқ­, бўлмагунич­а иймон келтирган бўлмайди." Насоий ривоятлари­. Устоз, юқоридаги ҳадисни қандай тушунмоқ лозим? Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб ўқиш керак! Китобда чиқариб қўйган нарсамни мендан яна қайта сўрашдан хижолат бўлишингиз керак! Мен ҳар кимга алоҳида ҳадис шарҳ қилиб беришга имконим йўқлигини билишингиз керак!- Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди», дедилар». Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.Шарҳ: Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мўмин бўла олмайди» деганларидан мурод, комил иймонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Чунки, бу ерда гап эътиқод ҳақида эмас, майл ҳақида кетмоқда. Агар эътиқод бўйича бирор киши нафақат ота-она ёки болани, Расулуллоҳдан бошқа бирор шахсни афзал кўрса, кофир бўлиши турган гап. Ушбу ҳадисдаги муҳаббатдан мурод ота-она ёки болага бўладиган меҳр-шафқат ҳам эмас, бошқа инсонга бўладиган ишқ ҳам эмас. Балки, маҳбубга нисбатан фидокорлик ва ҳар бир нарсани қурбон қилишга тайёр туриш ҳамда муҳбубнинг амрини бажариб, унинг розилигини топишга уринишдир. Демак, мўмин банда учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу масалада ўз ота-онасидан ҳам, боласидан ҳам, бошқа барча одамлардан ҳам устун туришлари керак.Уламоларимиздан Абу Зинод муҳаббатни учга бўладилар:1. Улуғлаш ва таъзим муҳаббати, асосан, ота-онага бўлади.2. Раҳм-шафқат муҳаббати, асосан, фарзандларга бўлади.3. Ўзаро гўзал хислатларни қадрлаш муҳаббати, ўзга одамларга нисбатан бўлади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисларида ўзларига нисбатан муҳаббатнинг уч тури ҳам, ҳаммага бўлган муҳаббатдан устун бўлгандагина инсоннинг иймони комил бўлишини қайд қилмоқдалар. Бу муҳаббат у зотнинг тириклик пайтларида шахсларига нисбатан бўлса, энди ҳам шахсларига, ҳам динларига, ҳам суннатларига нисбатан бўлиши керак.Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ушбу ҳадиси шарифни эшитганлари замони унга амал қилишларини билдирмоқчи бўлиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳаммадан кўра маҳбуброқсиз», деганлар. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундоқ бўлса, бўлмапти. Ўзингдан кўра ҳам бўлиши керак», деганлар. Ҳазрати Умар дарҳол: «Ўзимдан кўра ҳам!», деганларида у зот алайҳиссалом: «Ана энди бўлди, эй Умар», деганлар. Яъни, ана энди иймонинг комил бўлди, деганлар.Бу ҳадисдан олинадиган фойда кўриниб турибди: ҳар бир мўмин-мусулмон учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммадан кўра маҳбуброқ бўлишлари керак.Ҳадиси шарифнинг ҳикмати жуда улуғдир. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларнинг муҳаббатига муҳтож эмаслар, балки мўминлар у зотга муҳаббат қилишга муҳтожлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатлари доимо мўминларга яхшилик, бахт-саодат келтирган. Машҳур саҳобийлардан Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу: «Мен учун ҳеч ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик маҳбуб эмас эди. Ҳеч ким кўз ўнгимда у зотдек улуғвор эмас эди. У зотни ўта улуғлаганимдан, у зотга кўзим тўйиб қарай олмас эдим», дейдилар. Саҳобаи киромларнинг Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари дунё тарихида учрамаган муҳаббатдир. У зотнинг амрларига бўйсуниш, қайтарганларидан қайтиш ва бошқа нарсалар у ёқда турсин, туфурган туфуклари ерга тушмас эди. Саҳобалар қўлларини тутиб, илиб олиб, юзларига суртар эдилар. Шунинг учун, бу улуғ инсонлар қисқа муддатда дунёнинг кўп жойларига Ислом динини тарқатишга муваффақ бўлдилар. Буюк Ислом маданиятининг пайдо бўлишига эришдилар. Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларини устун тутганларида у кишининг шариатларига тўлиқ амал қилдилар ва дунёда ҳаммадан устун бўлдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat