Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Очиқ сочиқ кийим тикиш

08:48 / 16.03.2019 | Saidmurod | 3266
Ассалому алайкум! Опамни қўлларида тикувчилик ҳунарлари бор, бир тикувчилик салонда ишлайдилар, 5 маҳал ибодат қилишга ҳам шароит бор у ерда. Опам ишлайдиган салон келинлар либоси ва аёлларга оқшом либосларни тикишади. Бу либослар очиқ-сочиқ, калта ва танага ёпишиб туради. Опамга бир аёл "сиз аёллар кийганда гуноҳ бўладиган кийимларни тикканиз учун гуноҳда сиз ҳам шерик бўласиз” дебди. Биз саволга жавоб топиш мақсадида “излаш хизмати”дан фойдаландик, лекин у ерда қарама-қарши бўлган жавобларни учратдик, мана булар: ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/1450 ва ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/20845 ва ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/2120 бунда тикувчига гуноҳ бўлмайди деган маъно ўқиса бўлади, ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/архив/17454.0 ва ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/55613 бунда эса акси тикувчига ҳам гуноҳкор деган маънони ўқиса бўлади. 1.Демак тикувчига гуноҳ бўлиш бўлмаслигида ихтилоф борми? 2.Тикувчи фақат муслималарга хос кийим тикса, бу уни деярли ишсиз бўлиб қолишига олиб келадику. Чунки аҳолини аксар қисми бизда муслима кийим киймайди, шунда ҳам бу ҳунарни йиғиштириб қўйиш керакми? 3.Опам иш фаолият юритадиган салон эгаси ҳам муслималардан. У ҳам ибодатда, қўлида 10-тача қизлар ишлайди. Унга нима маслаҳат берасизлар? Бу ишни йиғиштирсинми ёки фаолиятини давом эттирса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фақат гуноҳ ишга кийилмасдан уйда ҳам кийиши жоиз бўлганларга жоиз деб жавоб берилган. Оддий мисол одатда ётоқда кийилинадиган кийим. Уни ҳамма ётоқда кияди, бирор аёл уни кийиб кўчага чиқиб кетса гуноҳи уни тиккан ёки сотганга бўлмайди. Шунингдек опа-сингилларимиз маҳрамлари олдида киядиган кийимлари бўлади. Уларни ҳам ўз ўрнида кийса у ҳам гуноҳ эмас, тиккан ва сотган ҳам. Мабодо ўша кийимларни номаҳрамлар йўқ жойда кийиладиган бўлса у ҳам жоиз.  Аммо фақат гуноҳ ишларга, гуноҳ жойларда кийиладиган кийимларни тикиш ҳам, сотиш ҳам, ижарага бериш ҳам жоиз эмас. Бир аёл келиб эркак хотин аралаш тўйга ношаръий кийим тикиб беринг деса, билатуриб унинг гуноҳига ёрдам бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat