Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим кўп ёлғон гапиради

07:43 / 16 март | Alhamdulillah | 820
Ассалому алайкум! Эрим ҳаддан ортиқ кўп ёлғон гапиради. Ёлғон гапирган одамни ҳурмат қилгим, гаплашиб ўтиргим келмайди, фикриниям қадрламайман. Оддий гапгаям битта ёлғон қўшворадилар. Ёки бу касалликми? Ҳар қанақасига гапириб кўрдим. Шу ҳақида амру маъруфлар эшиттирдим. “Сизни ёмон кўриб кетаман ёлғон гапирсангиз, кўргимам келмайди”, дедим. Намозларимда Аллоҳдан тўғри сўз бўлишини сўрайман, барибир фойда йўқ. Кейин гапиргим, қарагим келмайди. Шу одатим эрни беҳурмат қилишлик, манманликка кириб қолмасмикан? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу сурункали касаллик. Ҳозир даволанишга киришмаса оқибати ўта аянчли бўлади. 

عَنْ صَفْوَانَ بْنِ سُلَيْمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: قِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  : أَيَكُونُ الْمُؤْمِنُ جَبَاناً؟ فَقَالَ: نَعَمْ». فَقِيلَ لَهُ: أَيَكُونُ الْمُؤْمِنُ بَخِيلًا؟ فَقَالَ: نَعَمْ». فَقِيلَ لَهُ: أَيَكُونُ الْمُؤْمِنُ كَذَّابًا؟ فَقَالَ: لَا . رَوَاهُ مَالِكٌ 

Имом Молик ривоят қилган ҳадиси шарифда Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Мўмин қўрқоқ бўладими?» деб сўралди. «Ҳа», дедилар.
«Мўмин бахил бўладими?» деб сўралди. «Ҳа», дедилар.
«Мўмин ёлғончи бўладими?» деб сўралди. «Йўқ», дедилар».
(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat