Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасос олиш

00:00 / 23.04.2011 | eski savollar | 896
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Динда о'лим холатида қасос олишга изн берилган, динда бундан бошқа холатда хам қасос олишга рухст борми? Агар бо'лса илтимос қисқача баён этинг. Жовобингиз учун олдиндан катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало қасосни ҳар ким ўзича олишга рухсат йўқлигини таъкидлаб қўйиш керак. Қасос олишни ҳукумат йўлга қўяди. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:Биз унда уларга жонга – жон, кўзга – кўз, бурунга – бурун, қулоққа – қулоқ, тишга – тиш ва жароҳатларда қасос вожиб, деб ёздик. Ким у(қасос)ни кечиб юборса, бу унга каффоротдир”.Яъни, Биз Тавротда, яҳудийларга жиноятчилардан қасос олишни вожиб, деб ёздик. Жонга – жон, яъни, одам ўлдирганнинг ўзи ҳам ўлдирилади. Кўзга – кўз, яъни, бировнинг кўзини кўр қилгандан унинг ҳам кўзини кўр қилиш ила қасос олинади. Бурун, қулоқ, тиш ва бошқа аъзолар, шунингдек, етган жароҳатларга ҳам шунга ўхшатиб қасос олинади.Ушбу ҳукм Ислом шариатида ҳам ўзгартирилмасдан қабул қилинган.«Ким у(қасос)ни кечиб юборса, бу унга каффоротдир».Яъни, гуноҳларининг кечирилишига сабабдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat