Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировларнинг ҳаққи

07:05 / 17 март | Shuhrat | 780
Ассалому алайкум! 1. Билиб-билмай ғийбат қилган инсонларимизнинг ортидан мақтов ва уларнинг гуноҳлари мағфиратини сўраб доимо дуо қилсак, қилган гуноҳимиз адо бўладими? 2. Рибо бўлган ёки бизга ботил йўл билан келган деб шубҳа қилинган маблағларни ҳисобини олиб, ўз эгаларининг пластик карталарига ўзига айтмай ўтказиб юборсак қарз адо бўладими? Ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бунинг икки сурати бор. Ғийбатингиз ўзига етиб борган бўлса розилигини ҳам сўрашингиз шарт. Етиб бормаган бўлса гоҳида мақтаб, гоҳида бироз айблаб ҳаққингизда гаплар гапирганмиз. Кечирсангиз – деб айтиш керак. Батафсил нима деганингизни айтиш шарт эмас. Ундан аввал кечирувчиларга Аллоҳнинг мағфирати бўлиши ҳақидаги оят ва ҳадисларни зикр қилсангиз янада яхши. 

2). Бўлади. Ҳадя деб берсангиз ҳам адо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat