Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 24.04.2011 | eski savollar | 773
Ассалому алайкум.Робита қилиw деганда нима тwунилади. Ва у қандай қилинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- РОБИТАТасаввуфга оид ихтилофлар ичида бугунги кунда энг кўп тортишилаётган масалалардан бири бўлган робита масаласи бизнинг ди-ёрларимизда деярли зикр қилинмас эди. Баъзи бир соликлардан сўралганда, уларнинг робита ҳақида тасаввурга эга эмаслиги ҳам бунинг далили эди. Аммо бугунги кунда диёримизга четдан келган тасаввуф ўзи билан бу масалани ҳам олиб келди. Четдан келган шайхларга қўл берган муридлар айни шу масалани алоҳида эҳтимом билан сўзлаётганлари кўпчиликни ўйлантириб қўйди. Шу билан бирга четдан келган тасаввуф китоблари таржималари орқали ҳам робита масаласи кишилар орасида озми кўпми тарқалди. Шу боис робита хусусида ҳам имкон қадар маълумот беришга интилдик.«Робита» арабча сўз бўлиб, «боғланиш» маъно-сини англатади. Тасаввуф истилоҳидаги робита му-риднинг зикр аввалида хаёлан ўз шайхига боғланиб унинг сиймосини кўз ўнгига келтириб зикр қилишидир. Амалда бу робитанинг олдида ҳам бир робита, ортида ҳам бир робита бўлади. Зикр қилмоқчи бўлган солик олдин ўлимни кўз олдига келтириб ўлим робитаси - робитаи мавт қилади. Бу робита ўз меъёрига етганда шайхининг сиймосини кўз ол-дига келтириб робитаи шайх қилади. Бу ҳам бир меъёрига етганда ўзини Аллоҳ таоло кўриб тургандек ҳис қилиб, робитаи ҳузур қилади. Робитаи мавт билан робитаи ҳузур ҳақида суфийлар билан биров тортишмайди. Аммо робитаи шайхда суфийлар билан бошқаларнинг ҳаммаси тортишади. Ҳатто, баъзи суфийлар ҳам қарши тарафда бўлишади.Робитаи шайхни тан олмайдиганлар ҳам ҳар хил бўладилар. Уларнинг ичида, бу нарсани ақлимга сиғдира олмаяпман деганларидан тортиб, робитаи шайх ширкдан бошқа нарса эмас, деганларигача бор.Дастлабки суфийларда робитаи шайхнинг зикрини учратмадим. Аммо тариқат ривож топган пайт-даги суфийларнинг ҳаммаси робитани асосий омиллардан бири санайдилар. Улар «Фано фиш-шайх» бўлмагунча «фано фиррасул» ва «фано филлаҳ» бўлмайди, яъни шайхга фоний бўлмагунча Расулга ва Аллоҳга фоний бўлмайди» дейдилар. Робита ҳақида баҳс юритган тасаввуф китобларининг барчасида робитаи шайх тасаввуфдаги энг зарур ишлардан бири сифатида зикр қилинади. Баъзи китобларда нафақат тирик шайхларга, балки вафот этиб кетган шайхларга ҳам робита қилиш ҳақида сўз боради.Доктор Салжуқ Эройдин ўзининг «Тасаввуф ва тариқатлар» деган китобида «Робита ҳақидаги рисо-ла» китобидан фойдаланиб қуйидагиларни айтади:«Мавлоно Холид вафот этган муршиддан ҳам робита орқали файз олиш мумкинлигини айтади. Бу каби ҳолларда муршиднинг қабрига яқинлашиб салом берилади ва қабрнинг оёқ тарафида туриб бир марта «Фотиҳа» сурасини, ўн бир марта «Их-лос» сурасини ва бир марта «Оятул Курсий»ни ўқиб савобини маййитнинг руҳониятига ҳадя этилади. Сўнгра унинг маънавиятига таважжуҳ қилиниб, ро-бита қилинади, деганлар». Шу ерда биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг қабрларини зиёрат қилганда ҳам бу каби нарса йўқ эканлиги, балки салом бериш билан кифояланишни эслатиб ўтмоқчимиз.Робитаи шайх шариат ҳукмларига тўғрилигини исбот қилиш сўралганда суфийлар «Моида» сура-сидаги «Ва Унга васийла изланг» оятини далил қи-ладилар ва робитаи шайх қилиш айни Аллоҳга ети-шиш учун васийла излашдир, дейдилар. Албатта, бу иқтибос бир оятнинг ичидан олингандир. Ояти каримани тўлалигича олинса қуйидагича бўлади:«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қи-линглар ва Унга васийла ахтарингиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз. Шоядки, ютуққа эриш--сангиз» (35- оят).Агар тафсирларни варақлайдиган бўлсак, уларнинг бирортасида ҳам ушбу оятдаги «васийла»ни робитаи шайх маъносида тафсир қилмаганини кўрамиз. Бошқа тафсирларни қўйиб туриб суфийларнинг тафсирларини олайлик. Энг катта суфийлардан бўлмиш, тасаввуф ҳақида биринчилардан бўлиб китоб ёзган имом Абдулкарим Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Латоифул Ишорот» номли тафсирларида мазкур оятнинг тафсирида «васийла»га етти хил маъно берганлар. Аммо бу маънолар ичида робитаи шайх маъноси йўқ.Шунингдек, тасаввуф услубидаги энг машҳур тафсирлардан бири бўлмиш «Руҳул Маъоний»нинг соҳиблари имом Олусий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу оятни узундан узоқ тафсир қилганлар аммо «васийла»нинг маъноси робитаи шайх эканлиги мутлақо зикр этилмаган.Робитаи шайх масаласида катта жонбозлик кўр-сатган Нақшбандийлар мазкур оятнинг маъносидан робитаи шайхни англаш мумкинлигига Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳи алайҳнинг гапларини келтирадилар. У киши бу гапни суфийлар робитаи шайхнинг ҳақ эканига далили сифатида келтирадиган «Тавба» сурасидаги «Ва содиқлар билан бирга бўлинг» оятининг маъносини тушунтириш борасида айтган эканлар.Аммо «Рашаҳот»да бу борада Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган матн-да содиқлар билан бирга бўлиш иккига бўлиниши: биринчиси уларнинг суҳбатини лозим тутиш бўлса, иккинчиси улар ила доимий равишда маънавий боғланиш бардавом бўлиши лозимлиги айтилган. Шайхнинг сувратини кўз олдига келтириб зикр қи-лиш айтилмаган. Ҳозирги кунимизда тасаввуфга даъват қилиб келаётган машҳур уламоларимиз робитаи шайх масаласини четлаб ўтадилар. Кўпгина тасаввуф тарафдорлари бўлганлар ўзаро суҳбатларда бу масалани ҳеч фикрларига жойлай олмаётганларини айтадилар.Бу борада ўртача ечим топилиши мумкинми, деган савол мени кўп ўйлантириб келарди. Саволга жавобни Нақшбандия тариқатининг машҳур шайхларидан бўлган имом Роббоний ва Мавлоно Холид раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг робита ҳа-қидаги баёнотларидан топдим. Имом Роббоний раҳматуллоҳи алайҳ робитаи шайх комил муршидга бўлишини таъкидлайдилар ва бу ишга лойиқ шайхни қуйидагича таърифлайдилар:«Комил муршиднинг бир назари қалб хасталикларининг шифосидир. Унинг бир таважжуҳи маънавий хасталикларни даф этади. Бу камолотнинг соҳиби бўлган зот вақтнинг имоми ва замоннинг халифасидир. Қутблар унинг мақоми соясидан паноҳ топадилар. Мамлакатларнинг муршиди бўлган буюклар унинг уммонлар каби муаззам камолотидан тасалли олурлар».Мавлоно Холид раҳматуллоҳи алайҳ робита муриднинг муршиди комилнинг сувратини хаёлга олиб унинг руҳониятидан фойдаланишдан иборатдир, дейдилар. Ўша муршиди комил «шуҳуд мақоми»га етишган бўлиши шартлиги ҳам таъкидланган ҳақиқатдир.Бу ҳақда шайх Муҳаммад Асъад Ирбилий раҳматуллоҳи алайҳ:«Ўзига робита қилинадиган шайхнинг ҳоли ва ахлоқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳоллари ва ахлоқига тобеъ бўлмагунича робитадан кутилган файз юзага чиқмайди. Робита қи-ладиган солик эса шайхининг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ила ахлоқланганлигини шариат ва тариқат ўлчови ила таҳқиқ этиши фарздир. Акс ҳолда робита қилувчи ҳам, қилинувчи ҳам паришон бўлади», дейдилар.Агар бу маъноларни бугунги кунга татбиқ қилмоқчи бўлсак, юқоридаги сатрларда васфи зикри қилинган бир назари қалб хасталикларининг шифоси бўлган, бир таважжуҳи маънавий хасталикларни даф этадиган, вақтнинг имоми ва замоннинг халифаси бўлган, қутблар унинг мақоми соясидан паноҳ топадиган, мамлакатларнинг муршиди бўлган буюклар унинг уммонлар каби муаззам камолоти-дан тасалли оладиган, «шуҳуд мақоми»га етишган, ҳоли ва ахлоқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ҳоллари ва ахлоқига тобеъ бўлган ва шуҳуд мақомига эришган муршиди комилни топи-шимиз лозим бўлади. Аллоҳнинг фазли чексиз, шундай зотни топиб қолсак, ажаб эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat