Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо номози ҳақида

12:31 / 26.03.2019 | Osimjon | 2246
Ассалому алайкум! Ишхонамизда аср намозини ўқиб бўлгач, қазо бўлган аср намозларимдан бирини ўқиётган вақтимда бир киши аср намозини ўқиш учун келиб менга иқтидо қилиб намозини ўқиди. Шу ҳолатни ҳукми қандай? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша киши қайта ўқийди. Қоида : Бир фарзни ўқиётганга бошқа фарзни ўқувчи, нафл ўқиётганга фарз ўқувчи, қазо ўқиётганга адо(ўша намозни ўз вақтида ўқиётган) ўқувчи, соҳиби узрга соғлом, тажвиди бўлмаганга тажвиди бори иқтидо қилиши жоиз эмас. Иқтидо қилса ҳам намози адо бўлмай қайта ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat