Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар масаласи.

00:00 / 24.04.2011 | eski savollar | 891
Ассаллому алайкум Ҳазрат. Ҳазрат мен ислом.уз сайтидан Мубошарат ва эр-хотиннинг бир-бирларига қарашлари( "Минҳожул қосидийн" )китобидан келтирилган шуларни ўқиб манда савол туғулди. 7. Уйланувчи йигит ҳайз илми ва унинг аҳкомларини билиши. Ҳайз кўрган аёл билан қандай муошарат этиш ва бу ҳақида тўғри эътиқодни хотинга ўргатиш керак бўлади. Агар хотин қалбида бирон-бир бидъат бўлса, уни зоил этиши, намоз, ҳайз ва истиҳоза (ўн беш кундан зиёда қон кўриш) ҳукмларини хотинга таълим бериши лозим.  Агар хотиннинг ҳайзи бир ракат намоз ўқишлик миқдорида мағриб намозидан олдин тўхтаса, унга пешин ва аср намозларининг қазосини ўқиши ва агар бир ракат намоз ўқиш миқдорида бомдод намозидан бурун ҳайзи тугаса, мағриб ва хуфтон намозларининг қазосини адо этиши вожиблиги билдирилади. Бу ҳолларга аёллар  кўп ҳам риоя этишмайди. Бу ишдан кўпгина инсонлар, ҳатто фақиҳлар ҳам ғафлатда қолганлар. Уламолар тунги намоздан мағриб ва хуфтон намозларини ирода этишади. Агар аёл субҳдан олдин  пок бўлса, унга шом ва  хуфтон намозларини қазо қилиб адо этиш вожиб. Кундузги намозга пешин ва аср намозлари дохил бўлади ва агар хотин мағриб (шом)дан олдин пок бўлса, унга кундуз намозлари – пешин ва аср  намозларини адо этиш  вожиб бўлади. Бу ҳолларга аёллар кўп ҳам риоя этишмайди. Бу ишдан кўпгина инсонлар, ҳатто фақиҳлар ҳам  ғафлатда қолганлар. Уламолар тунги намоздан мағриб ва хуфтон намозларини ирода этишади. Агар аёл субҳдан олдин пок бўлса, унга шом ва хуфтон намозларини қазо қилиб адо этиш вожиб. Кундузги намозга пешин ва аср  намозлари дохил бўлади ва агар хотин мағриб (шом)дан олдин пок бўлса, унга кундуз намозлари  пешин ва аср  намозларини адо этиш вожиб бўлади.  Ҳазрат шуларни ўқиган кунимдан бошлаб ҳайздан покланганимдан сўнг қайси намозга улгурсам ундан олдинги  иккита намозни ўқиб олияпман. Аммо мани қийнаган масала ман балоғатга етганимдан то шу мақолани ўқигунимча орадан анча йиллар ўтиб кеттику илгари билмаганман манга биров  айтмаган, шунинг учун аввалги  йилларда ҳайзимдан  поклангандан кейин ўқимаган намозларимни қазо қилиб ўқийми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Дин йўлида қилаётган хизматингизни Аллоҳ бардавом қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган китоб шофеъий мазҳабидаги уламоларнинг китоби. Шунинг учун ҳам, сизга бошқача кўринган. Аммо бизнинг ҳанафий мазҳабида тонг отишидан олдин ҳайзи тўхтаган аёл, Хуфтонни ўқийди. Чунки, ўша намознинг вақти борида ҳайзи тўхтаб, пок бўлди ва унга ўша намоз фарз бўлди. Шунингдек, қуёш ботишидан олдин ҳайзи тўхтаган аёл, Асрни ўқийди, холос. Сиз аввал тўғри амал қилиб юргансиз. Яна ўшанга қайтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat