Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга берган ваъдани бузиш

12:07 / 26.03.2019 | 1489
Ассалому алайкум! Инсон гуноҳ ишни гуноҳлигини билиб туриб ҳам гуноҳ қилса (фақат банда билан Аллоҳни ўртасидаги гуноҳ) “кейин тавба қилдим Аллоҳим! Бу гуноҳни бошқа қилмасликка ваъда бераман”, деб кейин яна нафсга берилиб шу гуноҳни кўп маротаба қилса, буни ҳукми қанақа бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Яна тавба қилиши керак бўлади. Аллоҳнинг раҳмати денгиз сувига ўхшайди. Тавба қилган инсон ўша сувда чўмилиб покланган инсон ҳисобланади. Денгизга бир неча бор шўнғиб ўзини эски кирлари, балчиқлари қолган деган инсон ақлсиз ҳисобланади. Балки кирдан покланиш учун денгизга шўнғиш, баданини ишқалаш шарт бўлса тавбада бу ҳам шарт эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Надомат қилишнинг ўзи тавбадир” деганлар. Тўғри бир бор сувдан пок бўлиб чиққандан кейин яна балчиққа буланса кирланади, лекин бу ювинишдан олдинги кир дейиш мутлақо нотўғри. Аллоҳнинг раҳматини пастга урмаслик керак. Денгиз сувичалик ҳам кўрмаслик бу нотўғридир. Аммо инсон ҳадеб балчиққа ботаверса-ботаверса ўзи ва кийимига ўрнаб қолади. Натижада балчиқ у учун оддий нарса бўлиб қолади. Инсон ҳиммат ҳам  қилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat