Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

12:06 / 26.03.2019 | Savol | 1824
Ассалому алайкум! Бир ҳадис эшитдим шу ҳадисни тушунтириб берсангиз. Ҳадисда нима назарда тутилган. "Ал валуд ал вадуд" Абдулазиз домла икки ёшнинг тақдири ҳақидаги марузасида. "ЁуТубе" дан ҳавола: ҳттпс://ёуту.бе/вД8WWгнгҚвс 1:27 дақиқада айтканлар. Илтимос кенгроқ тушунтирсангиз жавоб учун рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уйланиш мустаҳаб бўлган аёллар:
1. Диёнатли. "Ўзингга диёнатлисини танлагин" (ҳадис).
2. Туғадиган. "Яхши, туғадиган аёлга уйланинг" (ҳадис).
3. Бокира. "Бокирага уйланмадингми?" (ҳадис).
4. Диёнат ва қаноатли хонадон аёли. Чунки бундай хонадонлар дин ва қаноат манбаси бўлади.
5. Насаби тоза. Бола зотли бўлади.
6. Чиройли. Чунки бундай аёл нафсни тинчлантиради, кўзни тўсади ва муҳаббатни том қилади.
7. Бегона. Чунки бегона аёл соғлом ва зотдор фарзанд туғади. Никоҳда ажримлар учраб тургани учун, қариндошга уйланганда, бу қариндошчилик узилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. "Яқин қариндошга уйланманг. Чунки бола озғин туғилади" (ҳадис). Бунинг сабаби шаҳват заифлигидир.
8. Агар бир хотин билан иффатини сақлай олса, хотинни биттадан кўпайтирмаслик. "Кимнинг икки хотини бўлиб, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни у ярми мойил (йўқ) ҳолатда келади" (ҳадис).
Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг "Ислом фиқҳи ва далиллари" китобидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat