Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми?

00:00 / 25.04.2011 | eski savollar | 731
Ассалому алайкум муҳтарам устоз, шайх жаноблари! Сизнинг илмингизга, умрингизга ҳамда ҳақ дийнимиз ривожи йўлида Аллоҳ :жж розилиги учун қилаётган ишларингизга Аллоҳдан баракотлар сўраб дуодамиз. Саволим қўйидагича: Мен озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаман. Ишлаб чиқарувчидан мол олиб, озгина устама қўйиб, харидорларга улгуржи сотаман. Молларни асосан насияга сотаман. Кўпинча мижозларим пул ўтқазиш йўли билан ҳисоб-китоб қилишади, бунда улар пулни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчининг ҳисоб рақамига туширишади. Ўзаро розилик билан, нақд бўлмаган бу каби пуллар ўз қийматидан пастроқ, аниқроғи 90% га ҳисобланади, бошқачароқ айтганда молларимиз "перечисления" орқали сотилганда 10% қимматроққа сотилади (банк харажатларини қоплаш учун). Шунақа савдо жоизми? Бу ишга рибо аралашиб қолмаётганмикан? Қанақа қилсам шу савдомиз шариатимизга мос бўлади? Бу ишни яқинда бошладим, албатта луқмамиз ҳалол бўлишига катта эҳтибор беришимиз лозим бўлганидан, бу саволни бироз кечроқ бераётганимдан очиғи, хижолатдаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Икки тараф рози бўлса, бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat