Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли хил мавзу

13:36 / 31.03.2019 | Guljakxon | 1464
Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Биз чет давлатида турамиз ва бази гўшт махсулотларини ҳалол маркаси борини олиб ишлатамиз. Яқинда танишимиз ҳалол деб ёзилган бўлса хам хар хил қўшимчалар қўшишиб юбораркан эхтиёт бўлилар деб айтди. Биз далилиз борми десак интернетдан бошқа дин вакилларини гўшт махсулотларини қандай сўйиб сотишларини кўрсатди. Агар шундек бўлган холда хам ўша биз ҳалол деб олаятган гўштларимизни билмаган холда истемол қилган бўлсак дуоларимиз қабул бўлмайдими? 2). Хўжайиним ҳар жумъа намозидан кейин масжидда тарқатиладиган исломий газета ва тақвимларни олиб келади. Уларни орасида суралар ва базида хадислар хам бўлади. Газеталар хам тўпланиб қолган, уларни йиртгани ишлатгани қўрқамиз. Шуларни ёқиб юборса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Қабул бўлмайди. Чунки ҳозирги кунда дин душманлари шу гўшт маҳсулотларига ҳам қўл текказишмоқда. Ҳаром ўлган ва шариатга мувофиқ сўйилмаганларга ҳам ҳалол сертефикатни ёпиштиришиб мусулмонларни ахмоқ қилишмоқда. Аниқлаб олинглар.
2). Ёқиб юборишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat