Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авлолардаги ўртасидаги фарк(ҳўжалик,корачаликмасаласида)

00:00 / 31.05.2007 | eski savollar | 1072
Ассалому алекум диндошлар...Ҳалкимизда корача ва ҳо'жалар билан авлодлар фаркланади.Илтимос менга улар орасидаги куда- андачилик масаласини ёритиб берсангизлар ,факат аник далилларга асосланиб.Я'ни киз бериш ва киз олиш масаласида...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатда бу каби гаплар йўк. НАСАБ-ХАСАБ ВА ТЕНГ ХУКУКЛИКОдам болалари орасидаги тенгликнинг бузулишига сабаб бўладиган нарсалардан бири, баъзи кишиларни ўз насаблари, ота-боболари, она-момоларининг ўтмиши ила фахрланишларидир. Менинг отам фалончи ўтган, сенинг отанг ким бўлибди, деб даъво килишлик бундок фахрланишнинг энг оддий бир кўринишидир.Насаб ва хасаб билан, ўзининг ўтган ота-боболари билан фахрланиб бошкаларни ерга уриш, уларни хакоратлаш хамма вактларда, хамма юртларда бўлиб келган ва келмокда. Бу нотўгри ўлчов ўликлар хисобидан тириклар ўртасида тенглининг бузишга сабаб бўладиган нарсадир. Насаб ва хасаб олий бўлгани яхши. Лекин насаб ва хасабни, ўтган кариндошларнинг хислатини, ундан кейин келган шахслар кийматнини ўлчайдиган мийзон килиб олиш нотўгридир. Бир киши ўзи хеч нарса килмай туриб, ота-боболарнинг казо-казо бўлганлари учунгина кадр-киймат топиши, бошкалардан ўзини устун кўйиши, имтиёзли саналиши ва ўзгаларга паст назар билан караши, уларни хакир санаши Исломий ўлчовга мутлако тўгри келмайди.Насабу хасаб билан фахрланиш бошка халклардан хам кўра арабларда каттик авж олган эди. Улар арабларни бошка халклардан кўра олий насаблик хисоблаганлари хам етмаганидек, араб кабилалари ичида, кабилалардаги уруглар ичида хам насаб суриштирар, бирларни устун кўйишиб, бошкаларни остин кўйишар эдилар.Ислом насаби ва хасабига караб одамлар орасида тенгсизликка йўл кўйишга хам ўзининг инсонпарварлик гоялари асосида карши чикди ва бундок нотўгри ишни йўк килиш учун кураш бошлади.Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам ўз хадисларидан бирида:«Албатта, Аллох сиздан жохилиятнинг киборлигини ва ота-боболар ила ўзини катта тутишини кетказди. Кишилар Одам болаларидир, Одам эса тупрокдандир», дедилар. Демак, ким насаби ила киборлик килса, ўзида хеч нарса йўк бўла туриб ота-бобоси ила фахрланса жохилиятнинг ишини килган бўлади. Насаби канчалар олий бўлмасин, ота-боболари канчалик улуг бўлмасинлар кишининг ўзида бир нарса бўлмаса фойдаси йўк. Хар ким ўзи яхши хислатларга эга бўлиши керак, хар ким ўзи амал килиши керак.Имом Муслим Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килган хадисда Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам жумладан:«Эй Бани Абдулмутталиб ўзингизни дўзахдан куткаринг! Албатта, мен сизларга зарар ёки фойда келтиришга молик эмасман. Эй Мухаммаднинг кизи Фотима ўзингни дўзахдан куткар! Албатта, мен сенга зарар ёки фойда келтиришга молик эмасман», деганлар.Аллохнинг энг севимли ва охирги Пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам ўзларининг якин кариндошларига, ўз жигарўшалари-кизларига насаб йўли билан бирор фойда бера олмасалар, у ёгини тушуниб олавериш керак. Ха, хар ким нимага эришадиган бўлса ўз амали билан эришади. Ўтиб кетган шахслардаги хислатлар туфайли биров кўкларга кўтарилиб, бошкалар ерга урилмайди. Барча баробар Аллохнинг бандаси, Одамнинг боласи. Бу борада халифа Умар ибн Хаттоб розияллоху анхунинг:«Кимнинг амали камлик килса, уни насаби тезлата олмайди», деган гаплари коида ўрнига ўтиб колган.Шу тарийка, Ислом одамларни насабу-хасабга эмас, ўз амалига караб, ўз шахсига караб бахоланиши зарурлигига аста-секин ўргатиб борди. Гохида эски одат хам ўзини кўрсатиб колса дархол мусулмонлар бир-бирини огохлантиришар, ўзларига кайта келишар эдилар. Бир куни сахобалар гаплашиб ўтириб, ўтганларни эслашиб колишди. Гап ўз-ўзидан ота-боболарга бориб такалди. Ўтирганлар менинг отам ундок бўлган эди, бобом бундок бўлган экан, деб ота-боболари ила фахрлана бошлашди. Мен фалончининг ўглиман, дейишга ўтишди. Навбат асли араб бўлмаган сахобийлардан бирига келганда у киши, мен Ислом ўглиман, деди. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоху анху ўрнидан туриб, мен хам Ислом ўглиман, деб йиглаб юборди. Мажлисда ўтирганлар бирдан ўзларига келишиб, Умар розияллоху анхуга кўшилиб йиглашди ва ўзларидан ўтган нуксонга афсус килишди.Араб кабилалари киз беришдан олдин хам роса насабу хасабни суриштирар эдилар. У оиласига тенг насабга эга бўлмаган кишига киз бермас эдилар. Бу эса насаб асосида айримчилик килиш, кишиларни камситиш, сен бизга тенг эмассан, дейишнинг кенг таркалган тури эди. Шунинг учун Ислом бу муоммога хам алохида эътибор берди.Имом Абу Довуд ва ал-Хокимлар Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килган хадисда:«Абу Хинд Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг бошларидан кон олди. Шунда Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам, эй Бани Баёза Абу Хиндга киз беринглар, ундан киз олинглар», дедилар. Бани Баёза аслзода араб кабиласи эди. Абу Хинд эса, уларнинг озод килган кули бўлиб, кон олувчилик килар эди. Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан юкоридаги амрни эшитиб, Бани баёзаликлар хайратга тушишди ва: «Эй Аллохнинг Расули, кандок килиб кизларимизни озод килган кулларимизга берамиз?!-дейишди. Шунда Аллох таоло:«Эй одамлар! Албатта, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, хамда ўзаро танишишларингиз учун халклар ва кабилалар килиб кўйдик. Албатта, Аллохнинг хузурида энг хурматлилигингиз энг такволигингиздир», оятини нозил килди. Демак, одамларни улар мансуб бўлган халк, кабила, насаб-хасаб асосида фарклаш, яхши-ёмон дейиш дуруст эмас. Шундан сўнг бу хукмга мусулмонлар огишмай амал кила бошладилар.Хабашистонлик собик кора кул Билол ибн Робох розияллоху анху энг мансуб аёлга, Абдуррахмон ибн Авф розияллоху анхудек улкан сахобийнинг синглисига уйланди. Бошка бир Курайш кабиласилик аёл Фотима бинти Кайс розияллоху анхога аслзода араблардан Абу Жахм ва Муовия розияллоху анхулар совчилик килган бўлсалар хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам уни собик кулнинг ўгли, кора танли Усома ибн Зайд розияллоху анхумога эрга тегишга тавсия килдилар.Ибн Саъд ривоят килишларича Билол розияллоху анху укаси билан бир араб кабиласига совчи бўлиб бориб: «Мен-Билолман, манови укам Абдон, Хабашистонданмиз. Залолатда эдик, Аллох хидоят килди. Кул эдик, Аллох озод килди. Агар киз берсангиз Алхамдулиллах, бермасангиз Аллоху акбар! деган. Шунда халиги араблар, сен акаси бўлганингдан кейин албатта унга киз берамизда! дейишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat