Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулм

13:20 / 31.03.2019 | Dilshod | 1889
Ассалому алайкум! Устоз Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мазлумнинг фақат зулмкорнинг зиддига қилган дуоси ижобатми ёки ўзи учун Аллоҳдан мағфират, тақво, тавфиқ, сўрасахам ижобатми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мазлумнинг қиладиган бир дуоси ижобат. У нима ёки ким ҳақида бўлса ҳам фарқи йўқ. Шунинг учун аввалда улуғ зотлар золимнинг ҳаққига дуоибад қилмаганлар. Аксинча ҳолатни ғанимат билиб дунё-охирати учун фойдали дуони қилиб қолишган. Ҳатто баъзи бир зотларни кимлардир урган пайтида туриб ҳеч нарса демасдан йўлда давом этаверишган. “Нега бундай қилдингиз” деса, “Бир мушт ёки тепки билан мени дуоси ижобат бўладиган мақомга чиқариб қўйса нима ҳам дейман” дейишган. Бу ҳолат такрор-такрор давом этаверса ҳаддини билдириб қўйиш бу бошқа нарса. Чунки бу ҳолатда “Излоолум нафс” мукаррам бир шахсни хорлашлик бўлади. Мўмин киши бунга рози бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat