Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

илтимос жавоб беринг

00:00 / 26.04.2011 | eski savollar | 539
ассалому алайкум устоз кимматли вактингизни олганим учун узр кеча бир савол беродик бир имомни маърузасида эшитдим бозордаги мева сабзавотларини олишда агар сотувчи рози булса яхшисини танлаб олишни рибо деди.Ва бирор кишига насияга бир нарса бериб топганингда берасан деса кунни белгиламай рибо булади деди илтимос ердам беринг аллох рози булсин ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биринчи масала рибо эмас. Сотувчи ўзи рози бўлса, қандай қилиб рибо бўлади. Агар сотувчи, ҳаммасини бепул олиб кетаверинг, мен розиман, деса ҳаққи бор-ку!- Бу ҳам рибо эмас. Ўша одам рибо нималигини билмас экан. Бу нотўғри, шариатга хилоф иш бўлади. Шариатда насияга берилган нарсани муддатини аниқлаб бериш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat