Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларга оид

13:02 / 31 март | Mutabar | 397
Ассалому алайкум! Муслимаат.уз сайтига савол йўллаёлмаяпман. Нима қилсам бўлади? Саволим аёлларга оид излаш хизматидан тополмадим. Аёллардан келадиган ажратма (виделениэ) келса таҳорат бузилади дейилган экан. Агар пиёлани орқасичалик келса ҳам таҳоратни янгилаш керакми? 2). Ўшнақа нарса кеса тўлиқ остиниям қўшиб ювиш керакми ёки таҳоратни қўлдан бошлаб кетвуриладими? Худди бавл қилганда тозаладигандека?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Янгилаши керак. Бир томчи чиқса ҳам янгилаши керак. Пиёланинг кетичалик миқдор ташқаридан ёпишадиган нажосатга ҳамда ўзидан чиқиб ўшанча миқдор ёйилса ўшани ўзини ювишга тегишлидир. Таҳорат кетишда эса инсоннинг ўзидан бир томчи чиққани ҳам таҳоратни синдиради. 

2). Пиёланинг орқаси миқдоридан катта жойга ёйилган бўлса ўшанча миқдорни ювиш шарт. Ундан кичик миқдорда бўлса ювиш шарт эмас. Таҳоратни қўлни ювишдан бошлаб кетаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat