Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онамнинг никоҳлари

14:07 / 31 март | Anvar | 2036
Ассалому алайкум! Мен бу саволимга жавоб олишдан анчадан бери қўрқиб юрардим лекин бермасам бўлмайди. Ота онам отинг ўчгур совет пайти турмуш қуришганда улар яшайдиган худудта деярли хамма инсонлар фақат загсдан ўтишган эканлар. Яъни шаръий никохдан эса йўқ, ҳатто улар буни билишмаган хам. Аллоҳ қодир қилиб намоз ўқишни бошлаганимдан кейин секин секинлик билан оила азоларим хам Аллоҳни хидояти ила намоз қўишяапти. Аллоҳга шукр хозир хаммамиз ўқиймиз. Бизнинг динимиздаги хукмимиз қандай? Менимча узингиз нмани сўрамоқчилигимни тушундингиз, ёзишга қўлларим бормади. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! У пайтларда ЗАГС қилувчилар домлалардан қайси сўзларни айтса никоҳ боғланишини сўрашар экан. Умид қиламиз ота-онангизни ЗАГСдан ўтказган ҳам сўраган бўлса керак. Эҳтиётан никоҳларини янгилатиб олишса, яхши бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat