Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақво ва гузаллик

00:00 / 27.04.2011 | eski savollar | 3838
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх ҳазратлари.Ҳазрат касбимиз юзасидан қабулимизга ҳар хил беморлар келишади, жумладан аёллар ҳам.Беморнинг паспотр маълумотларини компютерга киритамиз: – Фамилиянгиз? – Фалончиева, -Исмингиз?- Фалончи, -Туғилган йилингиз? – 1980 йил.Бундай угирилиб беморга разм соламан, «Йуғ-е, эндигина 31 га кирипти-ю, худди 40 га кирганга ўхшайди», каби хаёллар ўтади. Юзи сўлиган, ажинлар пайдо бўлган, сочлари бўялаверганидан жонсиз, хира бўлиб қолган, юзда доғлар…. қарилик аломатлари. Кийимига назар соласан – тор жинси шим, баданига ёпишиб турадиган, кўкрагигача очиқ, енги деярли йўқ ва ҳоқазо. Ҳозирги куннинг «типик», «ўзбек» аёли. Ичимда астағфируллоҳ деб қўяман…Ҳазрат, шундай ҳолларда, адашмасам бу ҳадис бўлса керак, ёдимга тушади – «кечалари туриб намоз ўқийдиган, ибодат қиладиган инсоннинг юзи чиройли бўлади». Авваллари буни бир маъжозий маънода айтилган бўлса керак деб ўйлар эдим. Вақт ўтиб, касбимиз тақазосидан ва ҳаёт тажрибасидан шунга амин бўлдимки, бу тўғридан тўғри юзнинг чиройига алоқадор бўлган нақадар олий ҳақикат гап экан…Ҳалиги бемор шикоятлари:-Бошим оғрийди, бошим айланади, тез жаҳлим чиқиб кетади, баъзида болаларим ҳам ёқмайди – бақириб ташлайман, эрим билан тез-тез жанжаллашадиган бўлиб қолдик, уйқум ёмон…-Қачондан бери бу нарсалар безовта қилади?Бир неча йил бўлди, аниқроғи турмушга чиққанимдан кейин… э нимасини сўрайсиз духтир…оила, ташвиш, рузғор…эрим яхши топмайди…. (Уст –бошига қарасангиз ҳеч фақирга ўхшамайди).Бундай исломийчасига таҳлил қиладиган бўлсак, арзирли бир сабаб тополмайсан….. Уйлаб қоласан киши – бир кунда бир ҳовуч хурмо ва сув билан кунини ўтказган, кетма кет икки кун арпа нонини емаган пайғамбар алайҳиссалом оилалари қандай ҳаёт кечиришган экан?...ИЙМОН,ТАҚВО, ҚАНОАТ,САБР – деган жавоблар пайдо бўлади. Энг муҳими булар қалбни тўлдирганлиги (бошқа нарсага жой йўқ) ва қаттиқ ўрнашганлиги…Бояги беморимизга қайтсак – стресс, стресс ва яна стресс. Бунинг оқибатида қонда адреналин ва кортизол моддаларининг ошиб кетиши, натижада томирларнинг торайб кетиши ва бу давомий бўлаверганидан организмнинг моддалар алмашинуви издан чиқиб кетиши юзага келади. Оқибатда юқоридаги ҳолат - юз терисининг моддалар алмашинуви бузилиши натижасида эластин моддасининг ўз хусусиятини йўқотиши, танадаги ёғ алмашинуви бузилиши натижасида бесунақай семириб кетиш ва ҳоқазо… Яна аввалги ҳадис эсга тушади «кечалари туриб намоз ўқийдиган, ибодат киладиган инсоннинг юзи чиройли бўлади». Энди шуни таҳлил қилиб курайлик – кечаси туриб ибодат киладиган инсон қандай инсон? Ширин уйкусидан воз кечиб намоз ўқийдиган инсон қандай инсон? Албатта тақводор бўлса керак! Нима учун? Чунки қалбида Аллоҳдан қўрқув ва умид бор, бу дунёсидан кўра охиратини кўпроқ ўйлайди. Ана энди шундай инсонда ҳаёт қийинчиликлари, етишмовчилик, дунё матохларига қизиқиш муносабатлари қандай бўлади. Дунёга «ВАҚТИНЧАЛИК БЕКАТ» деб қарайдиган инсонда стресс нима қилсин…Замонавий олимларнинг аниқлашича бир бирини севган, муҳаббат қўйган, бир бирини ҳурмат қиладиган эркак ва аёлларда эндорфин деган мода ишлаб чиқарилар экан. Бу модда асаб тизимига таъсир қилиб инсонни ёшаришига ҳам сабаб бўлар экан. Ана энди Аллоҳга муҳаббат қўйган инсон қандай бўлар экан?! Қалбида Аллоҳни рози қилиш ташвишидан бошқа ташвиш бўлмайдиган инсон чиройли бўлмай яна ким чиройли бўлсин?! Ҳа энди кечаси ибодат қилмасаям, шу беш маҳал фарз намозини адо қилиб, карами кенг, чексиз қудрат соҳиби, ҒофурурРоҳийм бўлган парвардигоримизга қалбида тақво билан дуо қилиб сўрасалар, иншаалоҳ, аёлларимиз чиройли бўлаверишади. Шу ўринда, юзига чаплайдиган ҳар хил химиявий буёқларга минг-минглаб пул сарфлайдиган аёлларимизга, «Ундан кўра шу пулнинг ундан бирига китоб сотиб олиб динимизни ўргансангиз бўлмайдими?!» дегим келади. Менга қолса дунё бўйича «Гузаллик конкурслари»нинг ўрнига «тақводорлик конкурслари»ни жорий қилган бўлар эдим – О, ана гузаллигу, мана гузаллик. Ҳазрат шу бизнинг ўзбек аёлларимизга, шу бугунги кунда тақво етишмаяптида! Шу, фарзандларимизни болалагидан, ҳалиги ўзингиз айтгандай руҳини тарбия қилмасак, ката ёшдаги аёлларимизга бир нарсани ўқтириш жуда қийин экан. Ҳар бир эркак ўз аёлига, қизига, синглисига, опасига масъул бўлиб сизнинг руҳий тарбия китобингиздан бир кунда битта мавзуни ўргатсаям, эҳ-ҳе, ҳаётимиз қандай гузал бўлар эди. Энди шу эр ҳам ўша даражада бўлиши керак-да!Аллоҳдан барча аёлларимизга комил иймон ва тақво тилайм

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга минг бор ташаккур! Қани эди, барча аёл ва эркакларимиз сизга ўхшаб тафаккур қилсалар, ўқиб ўргансалар, мулоҳаза қилиб, ибрат олсалар. Аммо минг афсуслар бўлсинким, кўпчилик ўзининг бахтини ўйлаб ҳам кўрмайди. Балки, нафсининг гапига киради ва ўзини ҳалокатга уради.- Сизнинг барча таклифларингиз ўринли ва керакли. Бу ҳақда ҳаммамиз қайғуришимиз лозим. Ҳаммамиз яхши англаб етишимиз лозимки, соғ – саломат бўлайин десак, мусулмон бўлайлик. Чиройли бўлайин десак, мусулмон бўлайлик. Бахтиёр бўлайин десак, мусулмон бўлайлик. Хотижам бўлайин десак, мусулмон бўлайлик. Бу дунё саодатига соҳиб бўлайин десак, мусулмон бўлайлик. Охират саодатига соҳиб бўлайин десак, мусулмон бўлайлик. Икки дунё саодатига саодатига соҳиб бўлайин десак, мусулмон бўлайлик.- Халқаро маълумотлар тармоғидаги ушбу Ислом.уз. саҳийфасининг иштирокчиларини ўзаро фикр алмашишга таклиф қилишни маъқул кўрдик. Марҳамат қилиб барча истовчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat