Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна исм хакида

00:00 / 01.05.2011 | eski savollar | 2395
Ассаламу Алайкум хурматли устоз.Олдин берилган саволларни жуда купини куриб чикиб, узимни кизиктирган саволга жавоб топа олмадим. Кимматли вактингизни аямасдан жавоб берсангиз сиздан жудаям миннатдор буламиз. ИншАллох якинда фарзандли буламиз. Духтирлар айтиши буйича угил эмиш(Аллоху Аълам). Сиздан сурамокчи булганим агар угил тугилса, унга бандаликни билдириб турувчи исм куймокчиман. Шунинг учун кандай ёзилса тугри булади деб сурамокчиман. Адашмасам араб тилида катта кичик харф деган нарса йук. Лекин бизда борлиги учун маслахатингизга мухтожман. Абдул Азиз ми ёки Абдулазиз, Абдул Рохманми ёки Абдур Рохман ёки Абдуррохман ёки Абдуррахмон? 1. Хуллас Абдул алохида ёздирсак буладими? 2. Абдул деб ёзилишидаги "л" харфи Самий, Рохман ва шу кабиларда узгартирилмайдими? Бундан ташкари шахсий саволларим муаммоларим хам бор. Илтимос узингизни э-маилингизни берсангиз хат ёзиб, маслахатингизни олмокчи эдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозиргача мазкур исмлар биргаликда ёзиб келинган. Аммо алоҳида ёзилса яхши бўларди. “Л” ҳарфи ёзилиши ёки ёзилмаслиги кейин келадиган исмларга боғлиқ. Мисол учун ўзингиз келтирган Абдуррахмон.

Топ рейтинг www.uz Openstat