Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйдан мерос

10:06 / 04 апрель | Назокат | 413
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ва мен 5 маҳал намоз ўқиймиз. Бир уйда эримнинг акаси ва оиласи билан турамиз. Шу кунларда қайнонам кунда жанжал қилиб, бошқа уйга чиқиб кетишимизга иложимиз йўқлигини билса ҳам бизни уйдан чиқиб кетишимизни уй эса қайинимга қолишини талаб қиляпти. Шу 6 ойлар ичида қайнонамда жуда катта ўзгариш бўлаётганини ҳамма сезаяпти ва қайнимнинг турмуш ўртоғидан иссиқ-совуқ қилганлигида шубҳа қилиняпти. Бу жанжаллар мен ва қизимга қаттиқ таъсир қиляпти ва турмушим бузилиш арафасида. Қайнонамга қандай қилиб тўғри йўлни кўрсатиш мумкин? Фарзанд яшаётган уйидан ҳақ талаб қилиши мумкинми? Бундай ҳолатда уйим тинчлиги учун, кўнгил хотиржамлиги учун қандай кундалик дуолар ўқиш мумкин?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қайнотангиз вафот топган бўлса ва уй қайнотангизга тегишли бўлса меросдан эрингизни ҳам улуши бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat