Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаётда мукаллаф бўлмаган норасидалар азобланиши

10:00 / 04.04.2019 | 1101
Ассалому алайкум! Мукаллаф бўлмаган ёш болалар ва ҳаттоки кичик ёшдаги гўдакларга турли оғир дардлар ориз бўлиб, яна оёқ-қўллари синиб, турли шикастлар етиб азобланганини кўрамиз. Ҳар қандай инсон ҳам бундай ҳолатда қалби эзилади. Буни ақийдада қандай қабул қилишимиз керак? Илтимос иложи борича батафсил жавоб берсангиз. "Қайта тирилиш" ни ўқиб анча билим ва кўникиш ҳосил қилдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон охиратдаги савоб-ажру мукофот борасида шак қилганда шунақанги фикр-хаёллар келади. Умар розияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига кириб атрофга назар қилдилар. Бир-икки меш ва сув ичадиган қадаҳдан бошқа кўзга ҳеч нарса илинмади. Сўнг «Аллоҳга дуо қилинг, умматингизга мўл-кўлчилик қилиб берсин. Зеро, Форс ва Румга мўл-кўлчилик қилиб берилган ва уларга мол-дунё ато этилган, ваҳоланки, улар Аллоҳга ибодат қилмайдилар», дедим. У зот суяниб ўтирган эдилар. Шунда: «Сен шакдамисан, эй Ибн Хаттоб? Улар – лаззатлари дунё ҳаётидаёқ бериб қўйилган қавмдир», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан мен учун мағфират сўранг!» дедим. Инсоннинг моли ва фарзандига етган ҳар бир мусибатида ажр бор. 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ  

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat