Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арокнинг зарарларидан яна бири

00:00 / 02.05.2011 | eski savollar | 926
Хурматли Шайх хазратлари.Хазрат, арокнинг мусулмонларга харом килинганлиги хаммага маълум ва машхур. Унинг инсон организмига накадар катта зарарлари куп айтилагн . Шу уринда касбимиз юзасидан узимиз куп учратадиган яна бир зарарини билдирсам. Мен периферик асаб толаларини текширувчи мутахассис булганимдан менинг олдимга хар хил фалажликлар билан беморлар келишади. Шу жумладан билак нерви фалажи билан хам тез тез келиб туришади. Суриштирсангиз 95 фоиз холатда маст холатда ухлаб колганлиги, эрталаб турса кул кафти тепага кутарилмай колганлигини айтишади (кул кафтини тепага кутришни билак нерви амалга оширади). Одатда арок ичиб маст булиб колган одам нима килаетганини каерда, кандай ахволда ётганини билмайди. Натижада кули тагида колиб кетади ва шу холатда узок муддат (эрталабгача, баъзида тушгача) ухлаб ётаверади. Бунинг нитажасида билак нервининг каттик эзилиши ва окибатда фалажланиш юзага келади. Тиббиётда буни "синдром субботнего вечера" дейишади . Энди бу нервнинг тикланиши жуда кийин, тикланмай колиши хам мумкин.Хазрат инсонга Оллох арокни харом килганлигини узларича мухокама килиб, хар хил талкин килиб, узларига йул ахтарадиган инсонлар мана бу нарсани хам билиб куйишса кандай буларкан?!Фикр ва мулохазаларингиз....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло бандаларга ҳаром қилган барча нарсалар уларга зарар келтиргани учун бўлган. Мазкур зарар сиз айтган каби ўша ҳаромга ўзини урган шахсга бевосита етиши кўп ҳолатларда учрайди. Аммо баъзи ҳолатларда зарур унинг зурриётида юзага чиқиш ҳам бор. Яъни, ҳаром нарсалар уларни қилганларга ҳам, етти пуштига ҳам зарар етказиши турган гап. Бу заррача ақли бор одам тан олмаса иложи йўқ ҳақийқатдир.- Муҳтарам Беҳзодий жаноблари! Сизга ташаккурлар. Ушбу каби ёзувларингизни кутамиз. Сиздан бошқа турли соҳалар мутахассислари бўлган зиёлиларимиз ва олимларимиздан ҳам ушбу каби фикр ва мулоҳазаларни кутамиз. Айниқса, сиз ва сизнинг касбдошларингиз, муҳтарам тиббиёт ходимларидан “тиб.Ислом.уз.” сайтимизда фаол иштирок этишларингизни сўраймиз. Иложи бўлса, турли тиббий мутахассиликлар соҳиблари халқимиздан бу борада келадиган саволлар ва маслаҳат сўрашларга жавоб беришни йўлга қўйишда ёрдамчи бўлсаларингиз бениҳоя шод бўлар эдик.

Топ рейтинг www.uz Openstat