Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насл олиш

00:00 / 02.05.2011 | eski savollar | 609
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх Ҳазратлари. Ижозатингиз билан қуйидаги саволларни сизга тақдим этсам.Маълумки аҳоли орасида насл олиш ниятида сигирни новвосга қоъшилганда, новвос эгасига пул ёки ем-ҳашак берилади. Ушбу ҳақни беришлик тоъғрими агар тоъғри боълса, пул ёки ем-ҳашак беришнинг фарқи борми.Аллоҳ рози боълсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қочириш учун эркак ҳайвонни ижарага олиш ҳам саҳиҳ эмас.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ҳайвоннинг урчитиши учун ҳақ олишдан наҳйу қилдилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Жоҳилият пайтида урғочи ҳайвонларни қочириш учун қўшиб қўйиладиган эркак ҳайвонларга ҳам ҳақ олишар эди. Бу иш номаълум нарсага ҳақ олиш бўлгани учун Исломда бекор қилинди. Ундоқ ҳайвонларни иоъра – вақтинча, урғочи ҳайвонни қочириб олгунча бериб туриш тавсия қилинди. Демак, мазкур нотўғри йўл билан мол касб қилиш ҳам жоиз эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat