Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шоҳруҳ исми ҳақида

00:00 / 04.06.2007 | eski savollar | 5524
Ассалому Алайкум Хазрат! Хозирги кунда, алхамдулиллох иккита угил ва битта киз фарзандларим бор. Биринчисини исми Шохрух, иккинчисиники Абдуллох, учинчиси Мубина. 1994 йилда катта углим тугилганида, мен ота-онамдан угилни исмини нима дуб куяй деб сураганимда, улар узингни ихтиёринга топширдик, хохлаган исимни куй деб изн беришди. Шунда кайнотам, балки исмини Шохрух деб куярсизлар деб, тагин узларингиз биласизлар деди. Мен уйлаб куриб, сохибкирон Амир Темурнинг угли Шохрухни эсладим ва шундай одам углини шундай деб атабди, хамда Амир Темур фарзандлари ичида энг Художуй угли Шохрух булган деган маълумотни тарихий манбада укиганман. Хаттоки, рус тилидаги тарихий манбада "Набожный Шохрух", яъни "Художуй Шохрух" ибораларини укиганман. Шуларни уйлаб, айникса Художуйлигини эътиборга олиб, майлин, Амир Темур углига ухшаб Художуй булаколсин деб, исмини Шохрух деб куйдим. Якинда, бир акика маросимида, амру маъруф килãтган домла бир катор исмларни мусулмон одам куйиб булмайди, охиратда жавоб беришга тугри келади деб тайкидлаб утди. Шулардан бирини Шохрух деди ва бу исм рухларни шохи маъносини билдиради, аслида эса рухларни шохи Оллохдир деди. Шу кундан бошлаб шу нарса эсимга тушса кунглим гаш. Ахир шунга ухшаш исмлар купку, масалан Бобур ва Шерали Жураевнинг Шохижахон угиллари, ва хоказо. Кейин, бундай исмлар тарихдаги кузга куринган, мусулмон булган шахслар исм куйишган. Бундан ташкари уша даврдаги мужтахид уламолар бу хакда гапирмаганмилар? Хуллас, юкоридаги холатлар мени ташвишга соляпти, хозирги кунда Шохрух углим 12 ёшда, уни исмини агар узгартирадиган булсам, амалда бу жарãн жуда кийин кечади. Шунга, Оллохдан ёрдам сураган холда, Сиздан илтимос килиб сурайман, "углимни исмини узгартиришим керакми? ёки бу хакда нима фикр билдирасиз ва маслахат бера оласиз?" Илтимос, хатимга ёрдамчиларингиз эмас, балки иложи булса шахсан узингиз жавоб берсангиз. Сизни безовта килиб вактингизни олганим учун узр сурайман, олдиндан ташаккур ва миннатдорчилик билдирган холда Хурмат ва эхтиром билан Сизни доимий мухлисингиз Мурод.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало менинг бу ишда ёрдамчиларим йўқ. Хаёлингизга келган нарсани ҳақиқатга айлантириб олманг. Ўтган замонларда ҳамма иш шариатга тўғри бўлган деган хаёл ҳам нотўғри. Одамларнинг қилганига қараб эмас, шариатнинг кўрсатмасига биноан иш қилинади. Ўша маърузасини эшитган домлага бориб яна таъкидлаб сўранг. Исбот қилиб берса, кейин иш ўзингизга ҳавола бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat