Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози

16:58 / 06 апрель | Akbar | 301
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур 5 вақт намоз ўқияпман. Ҳозирда ишсизман (олдин яхши ишда ишлар эдим). Ота-онамни жуда яхши кўраман. Жума куни жума намозига боришимга ота-онам қаршилик қилишяпти. Ишга кирсанг ўшанда борасан дейишяпти. Масжид биздан анча узоқда. Фақат машинада борса бўлади (пул кетади дейишади). Лекин ҳар сафар жума куни яқинлашиши билан мени масжидга чиқгим келаверади. Илтимос, шу масалада нима дея оласиз? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Боринг, катта жамоатнинг савоби кўп ва дуоси мустажоб бўлади. Дуосидан баҳраманд бўлинг. Ота-онангиз Аллоҳга осий бўлишмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat