Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркакларга ҳам фарзи айн бўлган илм...

00:00 / 02.05.2011 | eski savollar | 1404
Аллоҳ таоло Шайх ҳазратларини Дийн ё'лида қилаётган барча амалларини қабул этиб, унинг ажрини ко'п-ко'п қилиб берган бо'лсин! Сизга ва ушбу сайт ходимларига Аллоҳ куч-г'айрат, тан-сиҳат хотиржамлик, оилавий бахт-саодат насин этсин!Агар саволим ножоиз бо'лса, узр со'райман...Иншаа Аллоҳ, яқин кунларда Никоҳ то'йим бо'лмоқда. Ма'лумки, ҳар бир эркак мусулмонга ҳам ҳайз ва нифос илмини билиш фарзи айн ҳисобланади. Муҳтарам Шайх ҳазратлари, шу илмдан бизни бохабар қилсангиз, токи ҳаётимизга ҳаром аралашиб қолмасин!!Саволим қайтарилган бо'лса ма'зур тутинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ҲАЙЗ БОБИҲайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Покликнинг ози ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Ҳайз муддатида орада қон тўхташи ва аёлнинг оқ ранг¬дан бошқа рангдаги нарса кўргани ҳам ҳайздир.Ҳайз намоз ва рўзани манъ қилади. Рўза қазо қилинади, намоз қазо қилинмайди. Ҳайз, яна, масжидга киришни, тавофни ва лозимнинг остидаги нарсадан ҳузурланишни манъ қилади.Жунуб ва нифосли шахс каби, ҳайзли шахс ҳам, кичик бетоҳаратга хилоф ўлароқ, қироат қилмайди. Уларнинг барчаси Мусҳафни ушламайди. Илло, ёпишмаган ғилоф ила ушлаш бундан мустасно. Кийимнинг енги билан ушлаш макруҳдир. Сураси бор дирҳамни ҳам ҳамёнсиз ушламайдилар.Ҳайз ва нифоснинг кўпидан кейин қони тўхтаган аёлга ғуслдан олдин яқинлик қилиш ҳалолдир. Озидан кейин қони тўхтаганга эмас. Илло, қон тўхтагандан кейин ғусл ва такбири таҳрима айтиш вақти ўтса, мустасно.Ушбу бобда ҳар бир мусулмон шахс катта эҳтимом билан ўрганиши ва билиши лозим бўлган масалалар муолажа қилинади. Поклик учун ниҳоятда зарур бу масалаларни фақат аёллар билиши керак, деган тушунча нотўғридир. Балки эркаклар ҳам билиши лозимдир. Шунинг учун, бу масалаларни ҳам бошқаларига ўхшаб бирма-бир шарҳ қилиб ўтайлик.Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. «Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради. Шариатда эса, балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан туғишсиз ва беморликсиз муайян муддатда чиқадиган қон ҳайздир.Бизнинг матндаги ва бу таърифларни қўшсак, ҳайзнинг тўла таърифига эга бўламиз.Демак, балоғатга етган, қариб ҳайз кўришдан ноумид бўлмаган аёлнинг раҳми ичидан туғишсиз ва беморликсиз ўзи чиқадиган қон ҳайз бўлади. Одатда, ҳайзнинг ранги қорамтир, ўзи ҳароратли ва оғриқ ила келадиган бўлиб, ҳиди нохуш бўлади.Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Имом Тобароний ва Дора Қутний Абу Умома розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бикр қизнинг ва турмушга чиққан аёлнинг оз ҳайзи уч кундир, кўп ҳайзи ўн кундир. Ундан зиёда бўлса, истеҳозадир», деганлар.Покликнинг ози ўн беш кун. Бунга саҳобаи киромлар иттифоқ қилганлар.Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан, у бобосидан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзнинг ози уч кундир, кўпи ўн кундир. Икки ҳайз орасининг энг ози ўн бешдир», деганлар.Кўпининг чегараси йўқ. Бир ёки икки йил бўлиши, гоҳида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин.Ҳайз муддатида орада қон тўхташи ва аёлнинг оқ рангдан бошқа рангдаги нарса кўргани ҳам ҳайз-дир.Демак, ҳайз даврида маълум муддат қон келмай қолиши мумкин. Шунингдек, ҳайзнинг асл рангидан бошқа рангдаги суюқлик келиши ҳам мумкин. Ҳайзли аёл бундай ҳолатлар ориз бўлганда «ҳайзим тугади» деган хаёлга бормаслиги зарур. Ҳайз тўхтаганда, оқ рангли нарса келади.Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша): «То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар»,– деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди». Бухорий ва Молик ривоят қилишган.Ҳайз кўрган аёлдан охирги вақтда оқ рангли суюқлик келгани ҳайзнинг тугагани аломати бўлади. Ана шунгача шошилиб, ҳайзим тугади деб, ғусл қилмаслик ёки ҳайз манъ қилган нарсаларни қилмай туриш керак.Ҳайз намоз ва рўзани манъ қилади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» – деб сўради. Ул зот: «Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер», – дедилар». Бошқа бир ривоятда:«Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», дейилган».Бешовлари ривоят қилишган.Рўза қазо қилинади, намоз қазо қилинмайди. Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «У киши айтадики, Оиша розияллоҳу анҳодан: «Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» – деб сўрадим. «Нима, сен Ҳарурийямисан?!» – деди. «Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман», – дедим. «Ўша нарса бизда ҳам бўлар эди. Бас, рўзанинг қазосини тутишга амр қилинар эдик, намознинг қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», – деди». Бешовлари ривоят қилишган.Рўза йилда бир марта фарз бўлади. Ҳайз кўрган аёл маълум кунларнинггина рўзасини қазо қилади. Шунинг учун, рўза савобидан маҳрум бўлмаслиги юзасидан унинг қазосини тутади.Намоз эса, ҳар куни беш марта фарз, ҳайз кунларида қолдирилган намоз сони кўпайиб кетади. Бунинг устига, аёл киши ҳар ойда ҳайз кўради. Бу эса, ҳар ойда такрор машаққат дегани. Шунинг учун, ҳайз кўрган аёлдан намозни қазо қилиш талаб қилинмайди.Ҳайз, яна, масжидга киришни, тавофни ва лозимнинг остидаги нарсадан ҳузурланишни манъ қилади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу уйларни масжиддан бошқа томонга юзлантиринглар. Мен масжидни ҳайзли аёлга ва жунубга ҳалол қилмайман», – дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.Ҳайз тавофни манъ қилиши бу амал Масжидул Ҳаромнинг ичида бўлганидандир. Масжидга ҳайзли аёлнинг кириши мумкин эмас.Имом Бухорий ва имом Муслим Оиша розияллоҳу ан¬ҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон ҳайз кўрсанг, ҳожи нима қилса, қилавер. Фақат пок бўлмагунингча Байтни тавоф қилма», деганлар.«Лозимнинг остидаги нарса» иборасидан тананинг киндик билан тизза орасидаги қисми кўзда тутилади.Ҳайз лозимнинг остидаги нарсадан ҳузурланишни манъ қилишига далил:Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар», деган (222-оят).Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларини ҳайзли пайтларида иштон устидан қучоқлар эдилар». Учовлари ривоят қилишган.Бу маънодаги бошқа ривоятлар ҳам кўп. Уларнинг барчасида иштон остидан ҳузурланиш мумкин эмаслиги таъкидланади.Жунуб ва нифосли шахс каби, ҳайзли шахс ҳам, кичик бетоҳаратга хилоф ўлароқ, қироат қилмайди. Яъни, жунуб, нифосли ва ҳайзли шахслар Қуръон қироат қилишлари мумкин эмас. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан ҳеч нарсани қироат қилмайди», – дедилар».Имом Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган.Аммо ҳайзли аёл таълим учун ҳарф-ҳарф қилиб ўқиса жоизлигига уламолар фатво берганлар.Тоҳаратсиз киши Мусҳафни ушламай қироат қилса бўлади. Уларнинг барчаси Мусҳафни ушламайди. Яъни, жунуб, нифосли ва ҳайзли шахс ҳамда кичик бетоҳарат киши Мусҳафни ушламайди.Аллоҳ таоло «Воқиъа» сурасида:ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ«Уни фақат покланганларгина ушлайдир», деган (79-оят).Мазкурларнинг барчалари пок эмаслар.Илло, ёпишмаган ғилоф ила ушлаш бундан мустасно. Имом Бухорий келтирган ривоятда Абу Воил ўзининг ҳайзли ходимасини Разийннинг олдига бориб Мусҳафни олиб келишга юбориши ва у ғилоф ила олиб келиши айтилган.Мазкур шахслар тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларини ушлашлари ҳам мумкин эмас. Чунки, у китобларда ҳам ояти карималар бўлади.Кийимнинг енги билан ушлаш макруҳдир. Чунки, кийим ушловчиники ва унинг бир бўлаги ҳисобланади. Сураси бор дирҳамни ҳам ҳамёнсиз ушламайдилар.Авваллари баъзи дирҳамларга «Ихлос» сураси ёзилар эди. Демак, сура ёзилган нарсаларни ҳам бетоҳарат кишилар ушлаши мумкин эмас.Қуръони Каримнинг сувда оқиши, куйиши, нажосатга тушиши каби хавфлар бўлса, мазкур кишилар уни асраш учунгина ушлашлари мумкин.Қуръонни тоҳаратсиз варақлаб ҳам бўлмайди. Қаламга ўхшаш нарса билан варақлашга рухсат бор. Кичик болалар ушласа, майли. Ҳайз ва нифоснинг кўпидан кейин қони тўхтаган аёлга ғуслдан олдин яқинлик қилиш ҳалолдир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар», деган (222-оят).Бу оятдаги пок бўлиш икки хил маънони: ҳайз тўхташи ва ҳайз тўхтаганидан кейин ғусл қилишни англатади. Аёл ўн кун ҳайзли бўлганидан кейин унинг эрига ён босиб биринчи маъно олинади. Аммо ғусл қилгунча кутиб туриш мустаҳабдир.Озидан кейин қони тўхтаганга эмас. Илло, қон тўхтагандан кейин ғусл ва такбири таҳрима айтиш вақти ўтса, мустасно.Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлнинг ҳайзи тўхташи билан унга яқинлик қилиш жоиз эмас. Балки ғусл қилгунича кутиб туриш лозим. Агар аёл дангасалик қилиб дарҳол ювинмай, ғусл, кийиниш ва намозга кириш такбирини айтиш вақтини ўтказиб юборса, унга яқинлик қилиш жоиз бўлади. Чунки, унинг зиммасига намоз тушиши билан пок бўлган ҳукмига ўтади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳайзнинг тўрт ҳукми бор:1. Ҳайз ва нифос тугаганда ғусл қилиш вожиб бўлади.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг», деган (222-оят).Ҳайз ва нифос кўрган аёлнинг пок бўлиши ғусл ила бўлади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:Фотима бинти Абу Ҳубайш истеҳоза кўрар эди ва у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. Бас, у зот: «У томирдан. Ҳайз эмас. Лекин сен ҳайз келганда намозни қўй. Қачон у кетса, ғусл қилиб, намозни ўқийвер», – дедилар».Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.2. Қиз бола ҳайз кўрса балоғатга етган бўлади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозини рўмолсиз қабул қилмайди», – дедилар». Абу Довуд, Термизий,Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.Балоғатга етмаган қизга намоз фарз бўлмайди.3. Идда ўтирган аёл ҳайз кўрса, ҳомиласи йўқлигига ҳукм қилинади.4. Идда ўтириш ҳам ҳайз ила белгиланади.(أَحْكَامُ النِّفَاسِ)НИФОСНифос боланинг ортидан келадиган қондир. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. У, эгизакларнинг онаси учун, Муҳаммадга хилоф ўлароқ, биринчи боладан бошланади. Иддасининг тугаши эса, охиргисидан эканига иттифоқ қилинган.Тушиб кетган ҳомиланинг баъзи аъзоси аён бўлса, бола ҳисобланади. Бас, унинг онаси нифосли ҳисобланади. Она чўри бўлса, умму валад бўлади. Унинг туғилишига боғлаб қўйилган нарса воқеъ бўлади ва у билан иддаси тугайди.Нифос ҳайзга яқин нарсадир. Уларнинг ҳукмлари ҳам деярли бир хил. Аммо нифоснинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор. Келаси сатрларда ўша нарсалар ҳақида батафсил баён келади.«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса:Нифос боланинг ортидан келадиган қондир. Боладан олдин ва у билан бирга чиққан қон нифос ҳисобланмайди. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. Чунки, шаръий манбаъларда нифоснинг ози тўғрисида маълумот келмаган. Бас, бундай ҳолда воқеълик эътиборга олинади. Баъзан, нифос кўрмайдиган аёллар ҳам учрайди.Нифоснинг кўпи ҳақида эса шаръий далил бор.Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши: «Нифос кўрган аёллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қирқ кун ўтирар эдилар. Юзларимизга нарса тошиб кетиб, варас суртиб олар эдик»,–деди». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.У эгизакларнинг онаси учун, Муҳаммадга хилоф ўлароқ, биринчи боладан бошланади. Эгизак туққан аёлнинг нифоси биринчи боланинг туғилган вақтидан бошланади. Чунки, бола туғилганидан кейин келган қон нифос бўлади.Иддасининг тугаши эса, охиргисидан эканига иттифоқ қилинган.Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида:«Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир», деган (4-оят).Биринчи бола туғилгандан кейин ҳомиланинг ярми қолган бўлади ва иккинчи бола туғилганда идда тўлиқ чиқади.Тушиб кетган ҳомиланинг баъзи аъзоси аён бўлса, бола ҳисобланади. Бас, унинг онаси нифосли ҳисобланади. Она чўри бўлса, умму валад бўлади. Муддатидан олдин тушиб кетган ҳомилада бирорта панжами ёки шунга ўхшаш аломатлар бўлса, у ҳомила бола ҳисобланади ва онасига бола туққан аёлга жорий қилинадиган ҳукмлар жорий қилинади. Жумладан, ўша она нифосли ҳисобланади. Қадимда, қул ва чўрилар бор вақтида, она чўри бўлса, ҳалиги каби ҳомиласи тушганда хўжайинига умму валад бўларди. Унинг туғилишига боғлаб қўйилган нарса воқеъ бўлади ва у билан иддаси тугайди.Мисол учун, эри, туққан кунинг талоқсан, деган бўлса, ҳалиги сифатдаги ҳомила тушиши билан талоқ бўлади. Иддаси тугаши эса, Аллоҳ таолонинг «Талоқ» сурасида:«Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир», деган оятига биноан бўлади.(أَحْكَامُ اْلاِسْتِحَاضَةِ)ИСТЕҲОЗА ҲУКМЛАРИҲайзнинг озидан кам бўлган, дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган, у ўн кундир ёки дастлаб нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган, у қирқ кундир ё иккисида ҳам одатга биноандир, шунингдек, иккисининг кўпидан ортиб кетган ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир.У намозни ҳам, рўзани ҳам, жинсий яқинликни ҳам манъ қилмайди.(أَحْكَامُ الْمَعْذُورِينَ)УЗРЛИЛАР ҲУКМЛАРИКимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетоҳаратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига тоҳарат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Ўшандоқ тоҳаратни қуёш чиқишига ўхшаш вақт-нинг чиқиши синдиради. Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.Энди ушбу матнларни шарҳ қилишга ўтайлик.Ҳайзнинг озидан кам бўлган, дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган, у ўн кундир ёки дастлаб нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган, у қирқ кундир ё иккисида ҳам одатга биноандир, шунингдек, иккисининг кўпидан ортиб кетган ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир.Фиқҳий таъриф бўйича «Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одат(ҳайз ва нифос)дан ташқари қон оқишидир.Матннинг юқоридаги жумлаларида аёл киши кўрадиган қонларнинг қайсилари истеҳоза бўлиши тушунтирилмоқда. 1. Ҳайзнинг озидан кам бўлган.Ҳайзнинг ози уч кундир. Демак, аёл кишидан уч кундан оз муддат қон келса, истеҳозадир. 2. Дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган, у ўн кундир.Ҳайзнинг кўпи ўн кун. Ўн кундан ортиқ ҳайз бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор ҳайз кўрувчининг қони давомли келиб турса, ўн кунгачаси ҳайз ҳисобланади. Ундан зиёда келган қон истеҳозадир. 3. Дастлаб нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган, у қирқ кундир.Нифоснинг кўпи қирқ кундир. Қирқ кундан ортиқ нифос бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор нифос кўрувчининг қони давомли келиб турса, қирқ кунгачаси нифос ҳисобланади. Ундан зиёда келган қон истеҳозадир.4. Иккисида ҳам одатга биноандир.Яъни, дастлаб ҳайз ёки нифос кўргандаги одатига биноан бўлади. Ҳайз кўрувчининг одати уч кун билан ўн куннинг орасида бўлади. Нифос кўрувчининг одати қирқ кунгача бўлади. Мисол учун, дастлаб беш кун ҳайз кўрган аёлга ҳар сафар беш кун ҳайз кўриш одат бўлиб қолади. Дастлаб ўттиз кун нифос кўрган аёлга ҳар сафар ўттиз кун нифос кўриш одат бўлиб қолади. 5. Шунингдек, иккисининг кўпидан ортиб кетган. Ҳайз ўн кундан, нифос қирқ кундан ортиб кетса, ортиғи истеҳоза бўлади.Одатдан ортиб кўпига етмаса, ҳайз ёки нифосга қўшилади.Бир аёлнинг одати беш кун ҳайз кўриш эди. Аммо бу сафар беш кундан ўтиб кетди. Ўн кунгача ҳайз ҳисобланаверади. Ўн кундан ошгани истеҳоза бўлади.Бир аёлнинг одати ўттиз кун нифос кўриш эди. Аммо бу сафар ўттиз кундан ўтиб кетди. Қирқ кунгача нифос ҳисобланаверади. Қирқ кундан ошгани истеҳоза бўлади. 6. Ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир.Ҳар бир ҳомиладор аёл кўрган қон истеҳозадир. Чунки, ҳомиладорлик вақтида ҳайз кўриш йўқ. Туғмагунича нифос кўриш ҳам йўқ.Истеҳоза намозни ҳам, рўзани ҳам, жинсий яқинликни ҳам манъ қилмайди.Бу ҳукмларни фақиҳларимиз қуйидаги далиллардан олганлар:Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг завжаларидан бир аёл эътикоф ўтирди. У (аёл) сарғиш ва қизғиш (қон) кўрар эди. Гоҳида, у намоз ўқиётганда, остига тоғора қўйиб қўяр эдик», – дедилар». Абу Довуд, Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Умму Ҳабиба истеҳозали бўлар, эри эса унга яқинлик қилар эди».Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Ҳамна бинти Жаҳш мустаҳоза эди. Унинг эри унга яқинлик қилар эди». Иккала ривоятни Абу Довуд келтирган.Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетоҳаратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига тоҳарат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир тоҳарат қилиб олиб, ўша намознинг вақти чиққунча тоҳаратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули. Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» – деб сўради. Ул зот: «Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Қачон ҳайз келса, намозни қўй. Қачон у кетса, ўзингдаги қонни ювиб ташлаб, намозни ўқийвер», – дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», – дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Ўшандоқ тоҳаратни қуёш чиқишига ўхшаш вақт-нинг чиқиши синдиради. Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун тоҳарат қилди. Унинг тоҳарати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган тоҳарати билан Пешинни ўқиса бўлади.Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.Заволдан олдин тоҳарат қилган узрли шахснинг тоҳарати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша тоҳарат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.

Топ рейтинг www.uz Openstat