Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратдаги дуо

14:02 / 06 апрель | Rayyona | 687
Ассалому алайкум! Яқинда битта маърузада таҳорат олаётган пайтда осмонга қараб “Аллоҳумма солли ала саййидина муҳаммад” деса жаннатни хоҳлаган эшигидан киради дейилган. Шу ҳадис саҳиҳми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидагидек дуо келган. 

عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ، ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، إِلَّا فُتِّحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةِ، يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ  

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра, таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий эса:
«Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat