Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўз текканда даволаш

14:38 / 07.04.2019 | Dilshodbek | 2282
Ассалому алайкум! Ибн Жибрин раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Кимга кўз теккан бўлса, кўзи теккан одамни топа олмаса, унинг бирор нимасига эриша олмаса (суннатда унга таҳорат қилдирилиб, сувидан беморга ичирилади ва ювинтирилади); Кимга ҳасад етган бўлса, зиёни аримаса; Ким сеҳрга чалинган бўлса, сеҳри ҳеч ечилмаса, қуйидагиларни қилсин: Бир катта идишда сув олади. Унга шахсан ўзи қуйидаги сураларни ўқийди: Фотиҳа, 7 марта; Бақаранинг илк 5 ояти, 7 марта; Оятул курсий, 7 марта; Кафирун сураси, 7 марта; Ихлос сураси, 7 марта; Фалақ сураси, 7 марта; Нас сураси, 7 марта. Кейин ушбу сувдан қонганча ичади ва қолгани билан чўмилади. Бирор қатра қолдирмайди. Мана шу ишни уч кун давомида эрталаб, тушда ва кечқурун қилади. Жами тўққиз марта бўлади. Ҳар сафар янги сув олади. Бу амални бажарар экан, фойда етказувчи ҳам, зарар етказувчи ҳам, шифо бергувчи ҳам ёлғиз Аллоҳ эканини эътиқодида сақлайди. Кимга кўз теккан бўлса, танасидан кўз таъсири чиқади. Ҳасад етган бўлса, ҳасад кетади. Сеҳр теккан бўлса, қаерда бўлмасин, қандай бўлмасин, даф бўлади, иншоаллоҳ». Шу қанчалар тўғри???

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Буни тажриба қилиб кўрганлардан сўраб кўринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat