Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл эрининг олдида калта кийимда юриши

13:29 / 07 апрель | Одилбек | 952
Ассалому алайкум! Аёл киши эрини олдида калтароқ иштон мисол шортик кийиб юрса бўладими? Бунда елкамиздаги фаришталар озор топишмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта ҳамма ўринда одобни сақлаш керак. 

عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال: إِيَّاكُمْ وَالتَّعَرِّيَ ، فَإِنَّ مَعَكُمْ مَنْ لَا يُفَارِقُكُمْ إِلَّا عِنْدَ الْغَائِطِ ، وَحِينَ يُفْضِي الرَّجُلُ إِلَى أَهْلِهِ ، فَاسْتَحْيُوهُمْ وَأَكْرِمُوهُمْ رواه الترمذي 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яланғоч бўлиб олишдан сақланинглар, чунки сизлар билан фақат таҳоратхонада ва киши аёлига яқинлик қилаётганидагина ажралиб турадиган фаришталар бор. Улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром қилинглар” деганлар.
Термизий ривояти.
Шунинг учун ўзим ёлғизманку деб кийинишда бепарво бўлмаслик керак. Шунингдек сўзлашда ҳам эътиборли бўлиш керак. Аллоҳ таоло "Қоф" сурасида марҳамат қилади: 

 إِذْ يَتَلَقَّى الْمُتَلَقِّيَانِ عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ قَعِيدٌ۝  مَا يَلْفِظُ مِن قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ۝ 

17. Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олганда...
18. бирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар.
Демак, инсоннинг икки тарафида икки фаришта жойлашган ва улар инсоннинг ҳар бир амали ва сўзларини кутиб олади. Оятда уларни «икки кутиб олувчи» деб айтилмоқда.
«Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олганда...»
Мазкур фаришталар содир бўлган барча ҳодисаларни ёзиб боришга вакил қилинганлар.
«…бирор сўз талаффуз қилмас, илло ҳузурида ҳозиру нозир борлар».
Инсоннинг оғзидан чиққан битта лафз ҳам уларнинг назарларидан четда қолмайди. Улар ҳамиша ҳозиру нозирдирлар, дарров ёзиб қўядилар.
Таъкидлаш лозимки, Аллоҳ таоло бандасининг амалларини ҳисоб-китоб қилишда бу икки фариштанинг ишига муҳтож эмас. Ўзи ҳамма нарсани комил илми ила билиб туради, ҳаттоки аввалги оятларда айтилганидек, одамнинг хаёлидан ўтган нарсаларни ҳам билади. Мазкур фаришталарнинг ёзиб боришининг бошқа ҳикмати бор: қиёмат куни инсонга ҳужжат сифатида кўрсатиладиган номаи аъмол ушбу фаришталар ёзган ёзувлар бўлади. Бунга иймон келтириш эса ҳар бир банданинг кўпроқ яхшилик қилишига, ёмонликдан янада кўпроқ четланишига сабаб бўлади.
Ушбу мавзуда кўплаб ривоятлар келган, шулардан баъзилари билан танишиб чиқсак, тушунчаларимиз мукаммалроқ бўлади.
Али ибн Абу Толҳа Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладики, у зот «Бирор сўз айтмас, магар ҳузурида ҳозиру нозир борлар» ояти ҳақида: «Ҳар бир яхши-ёмон гапи ёзиб борилади. Ҳаттоки «едим», «ичдим», «бордим», «келдим», «кўрдим» кабилар ҳам. Пайшанба куни унинг иши ва гапи арз қилинади, яхшилиги, ёмонлиги бори қолдирилиб, қолгани ташлаб юборилади», – деган эканлар.
Имом Ҳасан Басрий «...ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида» оятини ўқиб туриб: «Эй одам боласи, сенинг саҳифанг очилди, икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди, биттаси – ўнг тарафингдагиси яхшиликларингни ёзади, иккинчиси – чап тарафингдагиси ёмонликларингни ёзади. Нимани хоҳласанг, қилавер – озми, кўпми... Вафот этганингда, саҳифанг беркитилади, қабрингда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан...» – деган эканлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat