Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет савдо ва унга нарх қўйиш

13:18 / 07 апрель | jahongir ikromovich | 274
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Саволим шундайки: 1-ҳттп://саволлар.ислом.уз/с/57350 манабу манзилда савол йўллаган Сарвар акамизга, "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати томонидан "Агар тармоқли маркетинг йўли билан савдо қилинса шаръан савдоси жоиз эмас." деб жавоб берилибди. Шунга яхши тушунолмадим. Масалан мен ҳам Интернет орқали чет элдан турли хил маҳсулот сотиб олиб, почтадан келганида нарх қўйиб сотмоқчи эдим, демак бу ишим жоиз эмасми? 2-Юқоридагилар агар жоиз бўлса, бир акамиз маслаҳат ўрнида айтдиларки: Сотиб олиб келган товарингни устига тан нархидан келиб чиқиб, фақат кўпи билан 10% қўясан (масалан: 2500 сўмга - 2750 сўм) деб айтдилар ва шу билан бирга бу 10% нарх қўйиш динимизда белгилаб ёки айтиб қўйилган деб ҳам ўтдилар. Акамиз ҳақмилар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кимлигингизни очиқ-ойдин айтсангиз жоиз. Масалан сиз ўша маҳсулот ҳузурингизда йўқ мабодо буюртма берсангиз олиб келтириб бераман, хизмат ҳақи фалонча – деб айтсангиз жоиз.
Қанча фойда қўйиш ҳақида чегара йўқ. Аллоҳ ҳар бир инсоннинг қалбига инсоф деган нарсани берган. Баркани ҳам шунга боғлаб қўйган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat