Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги имомга эргашганлар тўғрисида

00:00 / 05.06.2007 | eski savollar | 1602
Ассалому алайкум шайх жаноблари, Фарз намозида имомга эргашган (адашмасам, муқтадий) киши имомга қўшилиб сураларни (“Фотиҳа” ва зам сура) ўқийдими? Бу масала агар имом махфий ўқиса қанақа бўлади (масалан, пешин, аср, шомнинг 3чи ракати, хуфтаннинг 3-4- ракатлари) ?Аллоҳ ушбу хайрли ишингизга ажрлар ва ривожлар берсин, ҳамда рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муктадий жим туриб кулок солади.Намоз ошкорами, махфийми бари бир муктадий кироат килмай жим туради. Бунга бир канча далиллар бор.Аллох таоло Куръони Каримда: «Качонки, Куръон кироат килинса, уни эшитинглар ва жим туринглар», деган (Аъроф, 204-оят). Демак, имом кироат килаётганда иктидо килувчи, жим туриб тинглаши керак. Имом Ахмад «Одамларнинг барчаси бу намозда эканига ижмоъ килганлар», деганлар.Бу оятда эшитиш ва жим туришга буюрилмокда. Кироат ошкора бўлганда эшитилади. Кироат махфий бўлганда жим турилади.Шунинг учун хам, жумхури уламолар, жумладан, Ханафий мазхаби хам, иктидо килуви шахс, имомнинг ортидан туриб умуман, жумладан, «Фотиха» сурасини хам кироат килмайди, дейдилар. Хамда бир канча хадисларни хам хужжат килиб келтирадилар. Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам ўзлари овоз чикариб кироат килган намоздан бурилиб: «Хозир мен билан сиздан бирор киши кироат килдими?» дедилар. Бир киши: «Ха, эй, Аллохнинг Расули», деди. У зот: «Айтдим, нимага мен Куръонда жазб килинаяпман, деб», дедилар. Бас, одамлар овоз чикариб кироат килинадиган намозларда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан кироат килишдан тўхтадилар». Сунан эгалари ривоят килишган. Жобир розияллоху анхудан ривоят килинади. У киши айтадиларки: «Ким бир ракъат намоз ўкисаю унда Уммул Куръонни ўкимаса, намоз ўкимабди. Магар имомнинг ортида бўлса (ўкимасин)». Термизий ривоят килган ва «сахих» деган.Бу ривоятда имомнинг ортидан «Фотиха» сурасини ўкиб бўлмаслиги очик ойдин айтилмокда.Имом Муслим Абу Хурайра розияллоху анхудан килган ривоятда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Качон имом такбир айтса, такбир айтинглар ва качон кироат килса жим туриб, тингланглар», деганлар.Ибн Можа, Дора Кутний, Табароний, Ибн Хиббонлар Жобир ибн Абдуллох, Ибн Умар, Абу Саъд ал-Худрий, Абу Хурайра, Ибн Аббос ва Ибн Молик розияллоху анхумлардан ривоят килинган хадиси шарифда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Ким имомнинг ортидан намоз ўкиса, имомнинг кироати, унинг кироатидир», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat