Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акли заиф ва телбаларга кандай муомала килинади ёхуд уларнинг хак ва хукуклари

00:00 / 04.05.2011 | eski savollar | 3007
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!Савол: Жамиятда соғ-саломат инсонлар билан биргаликда ақлан заиф, телба инсонлар ҳам яшайдилар. Ақлан заифлик ва телбаликнинг ҳам турли кўринишлари мавжуд. Айримларининг жамиятга салбий таъсири сезиларсиз бўлса, айримлариники жиддий сезилиши мумкин. Теблаларни кўпинча руҳий шифохоналарга топширишса, айрим ҳолларда улар уйда, оила аъзолари орасида ҳам яшаб юрадилар. Кимнидир онаси ёки отаси бу касалликка мубтало бўлган бўлса, кимнидир фарзанди ёки бошқа яқин кишиси шундай ақлан заиф бўлиши мумкин. Ҳаётда учратамизки, айрим ақли заифларнинг оила аъзоларига зарарлари етиши, улар томонидан кўнгилсиз ҳолатлар, қўпол қилиб айтганда жинниликлар содир бўлади. Ана шундай пайтда яқинлари телба кишига нисбатан куч ишлатишлари мумкинми? Куч ишлатиш пайтида қаттиқроқ урилса ва бунинг оқибатида унинг бирор ери шикастланса урган яқини, қариндоши ёки бегона киши гуноҳкор бўладими? Қиёматда бу қилмиши учун урган кишидан қасос олинадими? Саволим тушунарли бўлсин учун яна бир томонини айтиб ўтмоқчиман. Айрим кишилар қалбларидаги меҳр, раҳм-шафқат туфайли ақлан заиф, телба қариндошини руҳий шифохонага топширишга рози бўлмай, ўзи тарбия қилиб, олиб юради. Унинг қилмишларига ҳам сабр қилишга рози бўлади. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек, бу қилмишлари ҳаддан ошиб кетиши мумкин. Телба киши уй аъзоларини гоҳида касали қўзиган пайтда уриши, уйдаги бирор нарсаларни синдириши каби ҳолатлар бўлади. Ана шундай пайтларда телба кишининг яқинлари унга нисбатан куч ишлатсалар гуноҳкор бўлмайдиларми? Гапимни хулоса қилиб айтмоқчиманки, шариатимизда бундай кишилар билан қандай муомала қилинади? Китобларимизда ақли заиф, телба кишиларнинг ҳукми, уларга қилинадиган муомала, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларга нисбатан бошқалар томонидан қилинадиган амаллар, одоблар ҳақида нима дейилган? Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ бардавом айласин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Уларга беҳуда озор бермаслик керак бўлади. Тан жароҳати етадиган даражада уришга рухсат йўқ

Топ рейтинг www.uz Openstat