Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ун икки ракат суннат

00:00 / 06.05.2011 | eski savollar | 2074
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!Савол: Умму Ҳабиба (р.а)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в)нинг: «Ким юир кеча-кундузда ўн икки ракъат намоз ўқиса, улар туфайли унга жаннатда уй бино қилинади»- деганларини эшитдим…(Бу ҳадисда зикр қилинган ўн икки ракъат намоз ҳар куни мунтазам ўқилиши тавсия қилинган нафл намозлардир: ишроқ, зухо, завол суннати, авваабин ва таҳажжуд. – Тарж) «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам» китоби. Таржимон Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 170-171-бетлар.Худди шу ривоят «Кифоя» китобингизда муаккада суннат намозларини ўқиш бобида келтирилган. Ривоятдаги ўн икки ракъат ҳам айнан муаккада суннат намозлари ракъатларига тўғри келади. 1-жуз, 368-бет.Изоҳда келтирилган ишроқ, зухо, завол суннати, авваабин ва таҳажжуд неча ракъатдан ўқилса ўн икки ракъатга тўғри келади? Бу ривоятдан чиқарилган икки хил ҳукмни тушунтириб берсангиз.Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ бардавом айласин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биринчиси тўғри. Иккинчиси нотўғри. Мендаги нусхада бу изоҳ йўқ. Афтидан муҳаррирлар қўшганга ўхшайди. Буни текширмоқдамиз. Ҳозирча муҳаррирларга боғланиб хабирини менга айтишгани йўқ. Сизга ташаккур. Иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги китобнинг келгуси нашрларида бу хатони тузатишга ҳаракат қиламиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat