Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорот?

00:00 / 08.06.2007 | eski savollar | 3094
Ассаламу алайкум Ҳазрат! Ислом оламига, шу жумладан ҳозирги замаонавий Ислом умматига о'з илмингиз билан Аллоҳ ризолиги учун ҳисса қо'шаётганингиз учун Яратган Роббимиз сизга улуг' ажрларни насиб айлаган бо'лсин! Сиз муҳтарам бо'лган зотга саволимизни узун қилмаймизда қисқагина ва ло'ндагина қилиб беришга ижозат берсангиз!Камина шундай ҳолатдаки нима қилишни билиш илинжида, олимлар шу ҳақда ҳадисдаги назр ҳақидаги ва уни каффорати нима эканлигини билиш мақсад ила савол ё'лламоқдаман.савол: Аллоҳ учун назр қилган эдим, аммо шу назрни устидан чиқа олмадим, яни очиқ қилиб айтилса нафсга ҳокимликни о'рната билмадим. Атайлаб назрни буздим. Виждоним азобда.Каффоратига нима қилсам Аллоҳни г'азабини қайтаришим мумкин? Бизларни ва каминани бундан кейин ҳам мурожатларимизни қабул қиласиз ва саволга жавоб берасиз деган умиддамиз. Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Укба ибн Омир розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Назрнинг каффороти худди касамнинг каффоротидекдир», дедилар». Бешовларидан факат Бухорий ривоят килмаганлар.Аллох таоло: «Аллох сизларни бехуда касамларингиз учун тутмайди. Лекин касд ила туккан касамларингиз учун тутади. Бас, унинг каффороти ўз ахлингизни ўртача таомлантириш микдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларга кийим бериш ёхуд бир кул озод килишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар касам ичган бўлсангиз, касамингизнинг каффоротидир. Касамларингизни мухофаза килинг. Аллох сизга шундай килиб ўз оятларини баён этади. Шоядки шукр килсанигиз», деган.Шарх: Ушбу ояти каримада Аллох таоло инсонинг гапирадиган гапини хам хисобини килиб туриши, баъзи гаплар учун айбга буюриш бору, баъзилари учун йўк эканлиги хакида сўз кетмокда. Демак, инсон хаётининг хамма жабхалари катори, унинг гап-сўзларида хам халол-хароми бор. Ўша халол ва харомни аниклаш, уларнинг хукмини чикариш Аллох таолонинг Ўзига хосдир. Бу ишга аралашишга У зотдан бошка хеч кимнинг заррача хакки йўкдир. Инсонни йўкдан бор килган Аллох, унинг кандок яшамоги лозимлигини кўрсатиб беришга хам факат Ўзигина хаклидир. Инсонга акл ва тил берган Аллох ўша аклни ишлатиб, ўша тил билан кандай сўзларни айтганини тутадию, кайсинисини тутмайди–Ўзи билади.Ояти карима: «Аллох сизларни бехуда касамларингиз учун тутмайди» жумласи ила бошланмокда. «Бехуда касам» деганда, тил ўрганиб колган, беихтиёр гапга кўшилиб кетадиган касам иборалари назарда тутилади. Бу хол айникса арабларда кўп учрайди. Уларда «валлохи», «биллахи» дейиш касамни билдиради. Бу лафзларнинг айтилиши хам осон. Сўз орасида ишлатавериб, тиллари хам ўраниб колган. Демак, ана шундай холларда беихтиёр касам лафзи огиздан чикса, Аллох унинг учун тутмас экан. Мазкур лафзни айб хисоблаб, унинг учун жазо чораси белгиланмас экан.Аввал хам таъкидланганидек, Исломда умуман касам ичишга таргиб килинмайди. Шариат изн берган жойларда касам ичилганда хам, факатгина Аллох таолонинг номи билангина касам ичилади. Аллох таолонинг номи билан хадеб касам ичавериш дуруст эмас. Аммо баъзи кишилар тили ўрганиб колгани туфайли, беихтиёр касам лафзини тилига олган бўлса, ушбу оят хукмига биноан унга жазо белгиланмайди. Лекин бехуда касам ичган киши жамиятда одобсиз, ишончсиз ва эътиборсиз шахсга айланиб колади.Шу билан бирга шариатимизда айб хисобланадиган, жазо чоралари белгиланган касамлар хам бор. Аллох таоло биз ўрганаётган оятнинг давомида:«Лекин касд ила туккан касамларингиз учун тутади», дейди. Бу жумлада касамнинг махкамлиги хиссий таъбир ила баён килинмокда. Бунинг учун «касд ила» иборасининг маъносига «туккан» ибораси хам кўшилмокда. Бунда худди касам бир хиссий нарсаю уни тугиш мумкиндек тасарруф килинмокда. Демак, касамнинг бузилиши айб хисобланиб, унга нисбатан жазо чораси кўлланиши учун касд ила тугилган-мустахкам ният билан ичилган касам бўлиши керак экан. Ким ана шундок мустахкам касамни адо эта олмай бузса, унга нисбатан шаръий жазо белгиланар экан.Мазкур шаръий жазо нималардан иборат экани оятнинг давомида баён килинмокда:«Бас, унинг каффороти ўз ахлингизни ўртача таомлантириш микдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларга кийим бериш ёхуд бир кул озод килишдир».Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, хеч хам кўринмайдиган килиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гунохни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига каффорот, дейилади.Ушбу биз ўрганаётган ояти каримага биноан, ичган касамини бузишга мажбур бўлган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот куйидагича:1. Ўнта мискиннинг корнини тўйдириш.Мазкур мискинларни тўйдиришдаги ўлчов-каффорот берувчи ўз ахлига берадиган ўртача таом микдоридир. Агар каффорот адо этиши лозим бўган шахс ўнта мискинга таом беришни хохламаса, иккинчи хил каффоротни адо этиши хам мумкин:2. Ўнта мискинга бир сидра кийим олиб бериш.Кийим хам ўша вактнинг, жойнинг ва кавмнинг ўртача кийими бўлади. Агар бу хам ёкмаса учинчи хил жазо хам бор:3. Бир кул озод килиш.Касамини бузган кишига каффорот учун белгиланган жазо чораларидан Ислом дини бева-бечораларга, камбагал-мискинларга канчалик эътибор билан карагани очик-ойдин кўриниб турибди. Шунингдек, бу мукаммал ва оламшумул диннинг кулчиликка карши бўлгани ва кулларни озод килишга каттик урингани хам кўриниб турибди. Исломда бу ишлар гунохларни ювадиган ибодат даражасига кўтарилгани эътиборга сазовордир. Огзига кучи етмайдиган, ўзига эътибор каратиш ва бир ишни, албатта, килиш ёки килмаслигини таъкидлаш максадида Аллох таолонинг номи ила касам ичиб, сўнгра ўз касамига содик кола билмаган одам, аслида, Аллохга нисбатан катта беодоблик килган бўлади. Бу ишнинг жазосига бошкачарок чора хам белгилаш мумкин эди. Аммо Аллох таоло айнан факир-мискин ва кулларга мехр кўрсатиб, уларнинг фойдасини кўзловчи чораларни белгилаган.Касамини бузадиганларнинг хаммаси хам ўнта мискинни тўйгизадиган ёки уларга бир сидра кийим олиб берадиган ёхуд бир кул озод килиш имконига эга бўлавермайди. Уларнинг ичларида камбагаллари хам бўлиши турган гап. Ана ўшандок имкони йўк касамхўрларга ўзига хос жазо чораси белгиланган:4. «Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин».Демак, касамини бузган одам каффоротни адо килиш учун ўнта мискинни таомлантириш ёки шунча ададдаги мискинга кийим бош олиб бериш ёхуд бир кул озод килишга молявий имкони йўк бўлса, уч кун рўза тутиб, каффоротни адо этиши вожиб бўлади. Аввалги уч жазо чорасининг ичидан бирини танлаш ихтиёрий бўлиши билан бирга, тўртинчи жазо чорасини адо этишга факатгина мазкур уч чорани адо этишга имкони йўк кишиларгина муяссар бўладилар.Шариатимизда касамини бузган кишилар учун каффорот адо этишни жорий килишда аввал зикр килинган фойдалардан ташкари, тарбиявий омил хам бор. Касамини бузган одамга каффорот адо этишни вожиб килишда уни ўзига келтириш ва ваъз-насихат омили бор. Бир марта каффорот адо этишга мажбур бўлган инсон кейин хар гапини яхши ўйлаб гапирадаган ва Аллох таолонинг номи ила касам ичишдан олдин ўзига бир назар соладиган бўлади. Унинг холини кўрган бошка кишилар хам ибрат олиб, гапларини ўйлаб гапирадиган бўлишади.Ояти кариманинг давомида яна куйидагилар айтилади:«Ана ўша, агар касам ичган бўлсангиз, касамингизнинг каффоротидир». Яъни, касам ичган бўлсангиз-у, лекин унга амал кила олмай касамхўр бўлиб колсангиз, юкорида зикр этилган жазоларни ўташ билан, касамни бузиш туфайли содир этган гунохларингизнинг каффоротига (беркитилишига) эришасиз. Зотан, касам ичгандан сўнг унга амал килган одамга хеч кандай жазо йўк. Шунинг учун, агар касам ичган бўлсангиз:«Касамларингизни мухофаза килинг. Аллох сизга шундай килиб ўз оятларини баён этади. Шоядки шукр килсанигиз».Албатта Аллох таолога канча шукр килинса, шунча оз. Содир этилган гунохнинг каффоротини кўрсатиб беришнинг ўзи хар канча шукрга арзигулик неъматдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat