Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соқол ҳақида ҳужжат

00:00 / 06.05.2011 | eski savollar | 3106
Ассалому алайкум фазилатли Шайх Ҳазратлари. Ислом равнақи йўлида хизмат қилаётганларни Аллоҳ икки дунёсини саодатманд этсин! Ҳазрат биз соқолни қирмаслик лозимлигини сайтдан ўқиб, ўзимиз бунга амал қиляпмиз.Буни кўрган баъзи биродарлар "соқол қўйиш керакми?" дейишмоқда."Соқолни қириб бўлмас экан" десак, ҳужжат талаб қилишиб, баъзиси ҳаддидан ошиб "қуръон, ҳадисда борми?" деди. Унга бирор нарса дея олмадик. Ҳазрат, бундай илтимос қилаётганимиз учун узр, токи шундай кишиларга айтишимиз учун соқолни қириб бўлмаслик ҳақида бизга ҳужжат кўрсатиб берсангиз. Жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолларни тўлиқ қўйинглар, мўйлабларни қиринглар», дедилар».«Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилса соқолини тутамлаб туриб, ортиғини олар эди».Бешовлари ривоят қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat