Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

10:22 / 11.04.2019 | Javohir | 1641
Ассалому алайкум! 1. Оилавий узоқ йиллардан буён маиший техникалар ( музлатгич, кир ювиш машиналари ва бошқалар)ни таъмирлаш билан шуғулланамиз. Бизга баъзи мижозларимиз алкоголь маҳсулоти ҳисобланган пиво аппаратларини ҳам таъмирлатишга олиб келишади. Ёки пиво, алкоголь маҳсулотларини музлатиш учун кўплаб техникаларини таъмирлатиб кетишади. Бизнинг касбимиз боис биз барчасини таъмирлаб берамиз. Биз учун уларни таъмирлашимиз ва хизмат ҳаққи олишимиз қанчалик тўғри? Ҳалол ризқми ёки ҳаром? 2. Бизнинг томонларда “кечаси ёлғиз юрсанг ёнингда ўзинг билан нон олиб юргин” дейишади. Шундай қилиш тўғрими? Нон нималардан асрайди? 3. Асосий ишларимни чап қўлимда бажараман. Масалан: овқатланиш, ёзиш, кундалик ишлар. Аслида ўнг қўлда қандай ишлар ҳамда чап қўлда қайси ишлар бажарилади? 4. Макруҳ сўзининг маъносини тушунтирсангиз. Ёки қайси китоблардан топсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Аслида жоиз. Афзал эмаслиги аниқ. Топганингизни ҳаром деб бўлмайди.
2). Ит чиқиб қолса итга ташлаб берасиз. Нон сақлайди деган эътиқоддан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг.
3). Инсон орқасини тозалашда нажосатни чап қўлида кетказади. Ўша қўлини оғзига солиш шаръан жоиз эмас. Гигиенияга ҳам тўғри келмайди.
4). "Кифоя" китобида қуйидагича келган:
Макруҳи таҳримий (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ).
Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилладан кийим ёки тақинчоқ сифатида фойдаланиши каби ишлар мисол бўлади.
Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб «макруҳ» деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди.
Макруҳи танзиҳий (озодалик макруҳи).
Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат та­йин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сув билан таҳорат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилиш кабилар мисол бўлади.
Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам, маломатга қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat