Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устидан кулиш хақида

10:55 / 11 апрель | To'lqin | 391
Ассалому алайкум! Тарихда яшаб ўтган халқнинг суюкли адиблари ижодини "ҳазил" тарзида ўзгартириб қайсидир маънода устидан кулишга динимиз қандай муносабат билдиради?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолат қуйидаги оятга мос келади. 

 وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝ 

1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидеқ ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан “Ҳумазаҳ” сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat