Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

отаси онасини талок килса

00:00 / 08.05.2011 | eski savollar | 509
Ассалому алайкум хурматли Устоз! Бир биродаримизнинг илтимосига биноан долзарб мавзуда савол йулламокдаман. Биродаримизнинг айтишича дадаси охиратга, кабрдаги хаетга ишонмас экан. Яна арок ичишга муккасидан кетибди. Ешлари 50дан утган экан. Дустимизнинг онасига куп зулм утказар экан. 2-3 кун олдин ичиб олиб кулига пичок олиб онасини улдирмокчи булибди, якинлари ажратиб колибди,яна онасини фохишаликда айблаб хакорат килибди. Онаси хам бу зулмларга чидай олмай жавобини сурабди, дадаси хам шу ерда "уч талок"сан дебди. Дадаси дустимизнинг онасига кушиб ака-укаларини хам менинг учун хамманг харом булдинг деб уйидан хайдаб юборибди. Дустимизнинг узи хозир россияда, нима килишини билмасдан боши котган. Устоз дустимизнинг узи ибодатда жуда мустахкам. Дустимиз шу холатда нима килсин ва ота-онасининг масаласи ва хукми нима булади. Бу оилани яна кайта бирлаштириш мумкинми? Устоз шундай биродарларимизнинг хаккига ва ота-онаси каби гафлатдаги инсонлар учун хам дуо килиб куйинг! Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох сиздан ва жумламиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ота-онаси талоқ масаласида диний идорага мурожаат қилсинлар. Агар ота сиз айтган гапларида туриб олса, ҳукм бошқача бўлади. Бу гапларни ҳам диний идора ходимларига айтишсин. Дўстингиз онасига ҳурмат бажо келтираверсин. Отасига ҳам, сиз айтган гапларни эътиборга олган ҳолда оталик ҳурматини қилсин.Аллоҳ таоло барчамиз қаторида уларни ҳам ҳидоятга бошласин, инсон ва тавфиқ берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat