Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 08.05.2011 | eski savollar | 2234
ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху мухтарам хазрат.балким саволим натўғридир.билмадим.мен вахобий эмасман.балким уларга қаршилигим бор.1996 йилдан бери намоз ўқиман.имкон қадар тақвони ушлайман.шу давирдан бери бемазхаблар билан чиқиша олмаганман.мен уларга нима сабабдан давлатга қарши чиқишларига тушунмас эдим.хозир хам мени давлатимиз сиёсатига қаршилигим йўқ.лекин бугунги кунда бўлаётган ишлардан бошим гаранг.сизга хат ёзишдан аввал жуда кўп ўйладим.лекин сиздан бошқа ишончли одам топа олмай сизга ёзишга қарор қилдим.мен андижон вилояти шахрихон шахриданман.бизда икки якшанбадан бери бозор эшиги олдида бир гурух милиция ходимлари хамда қандайдир аёллар туриб олиб румол ўраган аёлларга румолини ечишни талаб қилишяпти.ўтган бозор аёлимга бу бозор куни эса опамга шу муомилани қилишган.авваллари мактаб ўқувчиларини масжидга қўйишмади.хўп буни тушундик дейлик.ёшлар ўқисин дунёвий илим олсин дейишди.энди бу нимаси хазрат.Аллохни қахри келмайдими.сатри аврат фарзку.румол нима учун уларга халақит беряпти.шундоқ хам бузуқ аёллар кундан кун купайиб кетяптику.балким бу ишларни подшо билмас.чунки бизда эскитдан нақл бор дўпписини олиб кел деса бошини олиб келади деган.сизга ёзганимни сабаби .......билмадим нима деб тушунтиришга ожизман. сиз каби олимларни биз бечора ўзбекларга етказиб турган аллохга хамду санолар бўлсин.сиз мухтарамни хамиша ўзи хифзу химоясида сақласин.ва қилаётган хизматларизда ланати шайтондан хабибларини химоя қилгандек химоя қилсин.хазрат илтимос кўнглиз юмшаб турган вақтда бир дуо қилинг ўзбекистонимизни ислом нури билан ёритгин деб.чунки биз ишонамизки сиз каби инсонларни иншаалох дуоси ижобат деб.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масала ҳал қилинди. Тушунмовчилик бўлган экан. Энди ундай қилишмайди. Андижондан кеча қайтдим. Ушбу ҳақида масъул кишилардан эшитдим.

Топ рейтинг www.uz Openstat