Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бенамозга куйилган «умурткалараро диск чурраси» ташхиси

00:00 / 09.05.2011 | eski savollar | 4647
Хурматли Шайх хазратлари!Хазрат , Оллох таоло бизларни тафаккур килишга чакиради. Ожиз аклим билан тафаккур килишга харакат килиб курдим…Хазрат, Узингизга аён, касбимиз шифокор…Эшик такиллайди:- Мумкинми?- Келинг, кираверингКадди «дол» булиб колган, оёкларини судраганча «амаки» (ёки «хола») киради.- Келинг, кани бу ёкка утиринг-чи, нима булди?- Эээ, нимасини айтай духтир болам, белим синиб кетай деяпти, чап оёгим худи ток ургандай зиркирайди, кечаси билан уйку йук…Текширишни бошлайман: «…хуш-ш, хмм, чап томнлама илдизчаларнинг сикилиш белгиси…»- Белда «грыжа» (чурра) борми?-Бор-да ука! Утган куни текширтирдим, бир эмас иккита грижа бор экан, биттаси 5, биттаси 6 миллиметр экан…Ана шундай касаллардан кунига 2-3тасини текшираман. Бир йилда бизнинг клиникада уртача хисобда 500-600 бемор мана шу дард билан, яъни «умурткалараро диск чурраси» ташхиси билан даволанишади.Хозирги кунда юртимизда бу касаллик жуда купайиб кетган. Баъзида уйланиб коламан: нега бу касаллик бунчалар купайиб кетган экан. Ишонсангиз, хозир 15-16 ёш болаларда хам учраяпти. Бир куни мана шу савол билан клиникамизниг вертебролог (умуртка касалликлари буйича мутахассис)врачига мурожаат килдим: - Биласанми, бунинг бир неча сабаблари бор, шулардан биттаси диагностиканинг кучайганлиги, авваллари томографлар йук эди, хозир купайиб кетди, касалликни аниклаш даражаси кучайган. Лекин мухими бу эмас, асосийси умуртка погонасини ушлаб турувчи мушаклар каркасининг бушлигида. Умуртка суяклари узича тура олмайди, уни бакувват бир неча гурух мушаклар ушлаб туради. Ана шу мушаклар бушлигидан танага тушган огирлик вактида, ва уз навбатида юкни нотугри кутариш окибатида умурткалар орасида чурра ривожланади. Узинг биласан-ку, хозир аввалгидай жисмоний мехнатлар камайиб кетган, мушаклар чиникмаган…Даволаниш курси тугагандан кейин умуртка погонаси учун маълум бир машкларни буюрамиз,ва бу машкларни дойим бажариб юриш кераклигин тайинлаймиз…Уйланиб коламан… миямга ярк этиб «НАМОЗ» !, деган фикр келади. Энди намознинг бунга нима алокаси бор дейиши мумкин баъзилар. Энди узимиз уйлаб курайлик, намоз кандай ибодат? Калб ибодати билан биргаликда, баданий ибодат хам. Намоз харакатларини уйлаб курайлик: киём-рукуъ-киём-сажда-каъда-сажда –киём… мана шу харакатлар бир неча бор такрорланади. Энди уйлаб курайлик биргина бомдод намозида шунака харакатлардан нечтасини киламиз? санашни биладиган одамга бу аён. Эътибор беринг! Намоздаги хар бир харакатимиз умуртка погонасини ушлаб турувчи мушаклар каркасини тинмай харакат килдираяпти, демак-ки мушаклар чиникаяпти. Ана энди 10-12 ёшидан намоз укишни одат килган инсон хакида уйлаб курайлик. Менимча хар кандай озгина тафаккур кила оладиган инсон мени тушунди деб уйлайман.Хазрат, буни каранг, Оллох Таолонинг бизга мехрибонлигини куринг, узига ибодат килиб калбимизни поклаш билан бирга шу ибодатнинг ичида бизни мана шундай дардлардан асраб куйганлигини каранг! Субханоллох! Алхамдулиллах! Аллоху акбар! Хазрат шу уринда яна бир мухим нукталардан бирига эътиборимизни каратсак.«… Пайгамбар алайхиссалом масжидда эдилар, бир киши келиб намо укиди ва салом берди.- Сен намоз укимадинг, бошкатдан уки, дедилар. Халиги одам бошкатдан укиди ва салом берди. Пайгамбар алайхиссалом яна «сен намоз укимадинг, бошкатдан уки, дедилар. Халиги одам яна намоз укиди ва салом берди. Пйгамбар алайхиссалом ян бир марта у одамни кайтарди. Халиги одам, ё расулоллох менга ургатинг деди. Пайгамбар алайхиссалом айтдилар: «сизлардан бирингиз намоз укиса «чумчук дон чукигандай» килиб укимасин, билиб куйинг энг ёмон угри «намо угриси»дир.Пайгамбар алайхиссалом бизларга намознинг хаб бир амалини тулик бажаришни тушунтириб берганлар.Рукуга борганда танани текис букинг, бошингиз тушиб хам кетмасин, кутарилиб хам кетмасин, рукудан турганда бир нафас тин олиб, кейин саждага боринг. Саждадан турганда то тулик утирганингизга ишонч хосил килмагунча саждага борманг. Сажда вактида оёклар кутарилмаслиги керак, кулларнинг кай холатда туриши хам аник курсатилган… нима учун мана шундай аниклик, маромига етказишлик?...Энди бу харакатларга инсон физиологияси нуктаи назардан карайлик. Умуртка погонасини ушлаб турувчи мушаклар антогонист мушаклар гурухларидан иборат, яъни бир гурухи кискарса, колган гурухи бушашиши керак, бу нормал физиология. Ана энди «чумчук дон чукигандай» килиб укилган намозда нима булади. Бушашиши керак булган мушаклар бушашмай туриб, наригиси кискаришга мажбур булади, натижада мутаносиблик бузилади ва умуртка погонамиз азият чекади. Натижада намоздан «физиологик» рохатланиш йуколади ва уз навбатида бу хушуъга хам таъсир килади. Агар биз пайгамбар алайхисалом суннатларига мувофик, намоздан «угирламасдан», маромига етказиб намоз укисак, «белим толийди, утириб укийман» дейдиганлар уз –узидан йуколиб кетади.БОЛАЛИГДАН НАМОЗНИ МАРОМИГА ЕТКАЗИБ УКИЙДИГАН ИНСОНДА УМУРТКАЛАР АРО ДИСК ЧУРРАСИ БУЛМАДИ! ИНШАОЛЛОХ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саломат бўлинг! Жуда ҳам ажойиб маълумотлар!

Топ рейтинг www.uz Openstat